12:09 / 01.01.2022
12318
NASA Ерга икки гигант астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди

Январ ойида бу коинот жисмлари Ер куррасига «жуда яқин» келишади. Улардан бири, NASA 2013 YD48 деб аталганининг эни 104 метрча келади, бу эса Британиядаги машҳур Биг Бендан ҳам каттароқ. NASA уни «потенциал хавфли объект» деб синфлаган.

Фото: Nick HAGUE / NASA / AFP

Британиянинг Sun газетасига кўра, 11 январ куни Ердан 5,6 млн километр масофада учиб ўтади. Бу астрономик нуқтайи назарга кўра, нисбатан яқин масофа ҳисобланади.

18 январ куни эса АҚШдаги Эмпайр-стейт-билдингдан икки баробар келадиган 7482 (1994 PC1) астероиди сайёрамиз яқинидан учиб ўтади. У 0,013 астрономик бирлик масофасидан ўтади, бу эса NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази маълумотларига кўра «жуда яқинлашув» ҳисобланади. Аэронавтика бўйича бошқарма Ердан 193 млн километр масофадан ўтувчи барча жисмларни «Ерга яқинлашаётган объект» сифатида қараб чиқади.

NASA яқин кунлар ичида ҳажмлари кичикроқ бўлган яна учта астероидни кузатади. Эртага сайёрамиз яқинидан ўлчами 12 метр бўлган 2021 YK астероиди, 6 январ куни 7 метрли 2014 YE15, 7 январ куни эса ўлчами бор-йўғи 4 метр бўлган 2020 AP1 учиб ўтади.

Top