10:30 / 13.01.2022
2742
Beeline Business корпоратив абонентлар учун совғалар билан “Қиш акцияси”ни жорий қилди

Postpaid тўлов тизимининг Business Pro тариф линиясига 5тадан ортиқ рақам уланганда Beeline мижозлари абонент тўловига 50 фоиз чегирмага эга бўладилар. “Қишки акция” 2022 йилнинг 10 мартигача давом этади.

Фото: Beeline

Чегирма уланган пайтдан бошлаб икки ой давомида амал қилади, кейин абонент тўлови одатдаги тарифлар бўйича ечилади. Бундан ташқари, ҳар бир янги абонент ойига 5 ГБ ҳажмли иккита бонусли Интернет-пакет олиши мумкин. Бунинг учун “Ustoz Start/Profi”, “Shifokor Start/Profi”, “Harbiy Start/Profi” ёки “Business Pro” тариф режаларига бир вақтнинг ўзида уланиш кифоя.

“Ишончли мулоқот ва мижозга бўлган индивидуал ёндашиш бизнинг хизматларимизнинг бизнес бозори учун ягона афзалликлари эмас. Корпоратив таклифлар ҳам сезиларли тежаш имконини беради. Бу, шунингдек, мослашувчан тарифлар билан бир қаторда чегирмалар ва қўшимча трафик кўринишидаги кафолатланган совғаларга эга бўлган янги абонентлар томонидан ҳам қадрланади. Бутун икки ой давомида алоқа хизматларидан янада қулайроқ шартларда фойдаланиш мумкин бўлади”, — дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Янги акциянинг барча тафсилотлари компания сайтида жойлаштирилган. 

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan’да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқлар тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline-uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top