20:20 / 26.01.2022
19844
Россия ҳукмрон партияси Донецк ва Луганскка қурол юбориш ташаббуси билан чиқди
Фото: ТАСС

Россия ҳукмрон партияси бўлмиш «Единая Россия» фракцияси етакчиси Владимир Васильев Думада чиқиш қилиб Донецк ва Луганск вилоятларига қурол юбориш ташаббуси билан чиқди. Васильев бу борада мамлакат раҳбариятига таклиф билдирган.

«НАТОнинг охирги вақтларда амалга ошираётган ҳаракатлари нафақат хавотирли, балки реал хавф туғдирадиган ҳолатга келди. Бир томондан дунё ОАВларида жазавали чиқишлар қилиб, бошқа томондан Украинани қурол билан таъминлашга зўр беришяпти. Украинага учувчи қуроллар, уларни ишлатишни ўргатувчи инструкторлар ва кўплаб ўқдорилаб юборилмоқда. Бу тинч аҳолига қарши ҳарбий ҳаракатга тайёргарликдан далолат.

Вашингтонда бу борада ақлли қарор қилинишини кутдик, лекин улар фақат санкциялар ҳақида гапирмоқда. Ғарбнинг Украинадаги ҳаракатлари нацизмни эслатиб юбормоқда. Шу сабаб Донецк ва Луганск республикаларига ҳарбий қуроллар кўринишида ёрдам юборишни, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ишларни қилишини сўраб Россия ҳукуматига мурожаат қиламиз», деган Васильев.

Донецк ва Луганскка ҳарбий ёрдам юбориш ташаббуси билан олдинроқ «Единая Россия» бош кенгаши котиби Андрей Турчак чиққанди.

Top