18:43 / 28.01.2022
84643
Путинники экани айтилган саройнинг суратлари тарқалди – фото

Роппа-роса бир йил аввал, 2021 йилнинг 19 январь куни россиялик мухолиф сиёсатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний Путиннинг саройи ҳақида маълумотларни эълон қилганди. Қора денгиз яқинидаги ушбу саройнинг қиймати тахминан 100 миллиард рубль (тақрибан 1,36 миллиард доллар) атрофида баҳоланган.

Ушбу сенсацион суриштирув 1 йил давомида Youtube платформасининг ўзида 121 миллион марта кўрилди ҳамда жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сарой ҳақидаги видео ҳаттоки Путинни ҳам раддия беришга «мажбур қилган эди». Суриштирувдан бир ҳафта ўтгач, Владимир Путин россиялик талабалар билан онлайн мулоқотда Геленжикдаги саройи ҳақидаги маълумотларни инкор этиб, у ерда кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири унга ёки яқин қариндошларига тегишли эмаслигини айтиб ўтган. Кейинроқ, россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг ўзини Геленжикдаги сарой эгаси, деб эълон қилди.

Суриштирувдан кўп ўтмай Навальнийга нисбатан «Ив Роше» иши бўйича айблов эълон қилиниб, 3,5 йиллик сиртдан қамоқ жазоси чинакам қамоқ жазосига ўзгартирилади. Шундан буён сиёсатчи қамоқда қолмоқда.

Геленжик шаҳрида жойлашган улкан сарой.
Фото: Навальний фонди

Ўтган ҳафта, сенсацион суриштирув эълон қилинганига бир йил тўлган кунда Навальний фонди томонидан Путинга тегишли эканлиги айтилаётган, лекин расман рад этилган саройнинг ҳақиқий расмлари эълон қилинди ва ўша суриштирувдаги визуализация билан солиштириб чиқилди.

Маълум қилинишича, қурилиши тугалланмаган саройнинг мингдан ортиқ расмлари ушбу ҳудудда ишлаётган усталар томонидан Навальний фондига юборилган.

Саройнинг ҳақиқий ташқи кўринишининг визуализация билан солиштирилган ҳолати.
Фото: Навальний фонди
Асосий кабинет.
Фото: Навальний фонди
Ўнг тарафда 3D визуализация, чапда ҳақиқий ҳолат.
Фото: Навальний фонди
Ётоқхона. Чап тарафда 3D визуализация, ўнгда ҳақиқий ҳолат.
Фото: Навальний фонди
Уй кинотеатри. Пастда 3D визуализация, тепада ҳақиқий ҳолат.
Фото: Навальний фонди
Умумий майдони 5700 квадрат/метрдан иборат бўлган 3 қаватли ресторан.
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Фото: Навальний фонди
Top