18:47 / 14.04.2022
7716
Жаҳон банки раҳбари қашшоқ мамлакатларнинг қарзларидан кечиб юборишга чақирди 

Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон савдо ташкилоти ва БМТ озиқ-овқат дастури зудлик билан очарчиликнинг олдини олиш билан шуғулланишга чақирувчи баёнот билан чиққанди.

Фото: Getty Images

Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпасс қашшоқ мамлакатларнинг қарзларидан кечиш керак деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, мамлакат қанчалик қашшоқ бўлса, нархлар ошишига қаршилик қилиши шунчалик қийин бўлади.

«Биз қашшоқ мамлакатларни зиммаларидаги қарзларидан озод қилишимиз керак»,— деди Мэлпасс.

Аввалроқ Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон савдо ташкилоти ва БМТ озиқ-овқат дастури зудлик билан очарчиликнинг олдини олиш билан шуғулланишга чақирувчи баёнот билан чиққанди.

Баёнотда таъкидланишича, Украинадаги ҳарбий низо озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни кескинлаштирган. 

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобига кўра, маҳсулотлар нархининг бир фоиз пунктга ошиши дунё бўйича 10 миллионга яқин одамни қашшоқликка равона қилади. 

Top