13:17 / 20.04.2022
7480
Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб 4G тармоғини кенгайтирди
Фото: Beeline Uzbekistan

2022 йил 12 апрел, Тошкент. Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоқ қамровини кенгайтиради. Йил бошидан буён рақамли оператор томонидан 150 га яқин база станциялари (БС) ишга туширилиб, абонентларга юқори тезликдаги мобил интернет ва унинг асосидаги хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Республика пойтахти янги база станциялари сони бўйича рекордчига айланди – 2022 йилнинг биринчи чорагида бу ерда 50 га яқин қўшимча Beeline станциялари қурилди. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти бўлиб, у ерда 30 дан сал камроқ тўртинчи авлод база станциялари пайдо бўлган. Учинчи ўринда Андижон ва Тошкент вилоятлари бўлишди, уларнинг ҳар бири 15 тадан станция ишга туширди.

Тармоқни кенгайтириш нафақат ушбу ҳудудларда амалга оширилди. Замонавий рақамли хизматлар мамлакатимизнинг барча аҳолиси учун мавжуд бўлишига ишонч ҳосил қилган ҳолда, Beeline Uzbekistan истисносиз барча ҳудудларда “юқори тезлик” стандартидаги база станцияларини қурмоқда.

“Янги учирмаларнинг статистик маълумотлари мамлакат ҳудудларидаги аҳоли зичлиги билан изоҳланади. Демак, Тошкент нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар бўлиб, бу ерда 2,7 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, пойтахт барча янги БСларнинг учдан бир қисмини ташкил этди. Бироқ, биз 4G Интернетни ҳар бир мижозга тақдим этишни режалаштирмоқдамиз. Ривожланиш давом этмоқда! – дейди Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров.

Тармоқ қамрови ҳудудининг сезиларли даражада кенгайиши туфайли тобора кўпроқ мамлакат аҳолиси маълумот олиш учун смартфонлар орқали давлат сайтларига киришлари, видеоларни юклаб олмасдан онлайн томоша қилишлари, қулай нақд пулсиз тўловлар учун FinTech хизматларидан фойдаланишлари каби Beeline’нинг рақамли хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top