09:00 / 28.04.2022
1980
“Ўзбекинвест” компанияси 2021 йилда эркин иқтисодий ва саноат зоналарида фаолият юритаётган корхоналарга 4,1 трлн. сўм миқдорида суғурта хизматларини кўрсатди
Фото: Ўзбекинвест

Миллий иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ва йўналишларига амал қилган ҳолда, “Ўзбекинвест” компанияси томонидан эркин иқтисодий-индустриал ва кичик саноат ҳамда ихтисослаштирилган зоналар ҳудудларида суғурта фаолияти барқарор ривожланишига эришилди.

2021 йилда суғурта турларининг мазкур йўналиши бўйича 4,0 миллиард сўм миқдоридаги суғурта мукофоти таъминланиб, суғурталаш  ҳажми 2020 йилга нисбатан 136 фоизга ўсди.      

Республика худудларидаги иқтисодий ва саноат зоналари  резидент корхоналари билан 297 та шартномалар тузилди.

“Ўзбекинвест” компанияси томонидан 2021 йил мобайнида эркин иқтисодий-индустриал ва кичик саноат зоналари субъектлари билан тузилган 52 та шартномалар бўйича 1,9 млрд сўм миқдордаги суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Жорий йилда ҳам Компания эркин иқтисодий-индустриал, кичик саноат ва ихтисослаштирилган ҳудудларнинг резидент корхоналари билан фаол иш олиб боришни давом эттиради.

Хусусан, иқтисодий ва саноат ҳудудлардаги корхоналарнинг  суғурта ҳимоясини таъминлаш бўйича жойларга чиққан ҳолда консультациялар ўтказиш, корхоналар учун долзарб бўлган, уларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, шунингдек, комплекс суғурта хизматларини кўрсатиш каби қатор тадбирлар режалаштирилган.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ ахборот хизмати Ⓣ

Top