17:21 / 29.04.2022
6524
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқарони афв этди
Фото: Kun.uz

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор маҳбусларни авф этиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз», — деган давлат раҳбари.

Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йилги Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳбусни афв этган эди. 2022 йил январь ойи охирида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги президент фармони имзоланган, унга кўра, 44 нафар маҳбус муддатидан аввал озод этилганди.

Top