11:01 / 30.04.2022
5684
Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган

2022 йил 27 апрел ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 72 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 85000 сўм;
  • картошка (1 кг) ➖ 2 500 – 8000 сўм;
  • пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5000 сўм;
  • сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм;
  • тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) ➖ 4500 – 20 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 000 – 26 000 сўм;
  • шакар (1 кг) ➖ 8800 – 13 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Top