13:24 / 03.05.2022
23512
«Азовстал»дагилар эвакуацияси ва Донбассда нон тарқатаётган кўнгилли. Уруш суратлари

Урушнинг 68-кунида россиялик ҳарбийлар Одессага ракета зарбалари беришди; 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. «Азовстал» заводидан эвакуация давом этмоқда —  Мариуполнинг 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари Запорожьега келган. Харков ва Донбасс шимолидаги жанглар давом этмоқда.

43 ёшли Наталия Потоцкая Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказида йиғламоқда, унинг набираси Матвей унга ҳайрон қараб турибди
AP Photo/Evgeniy Maloletka

Украинадаги уруш бўйича сўнгги маълумотлар

  • Европа Иттифоқининг хорижий ишлар бўйича кенгашининг 10 май кунги йиғилишида иттифоқ аъзолари Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини қабул қилиши кутилмоқда. Янги пакетга кўра Россиядан энергия ресурслари экспорти чекланиши, хусусан, Россия нефти хариди учун эмбарго қўйилиши мумкин - бу чора Москвани катта даромад оқимидан маҳрум этади.
  • АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими маълум қилишича, Россия кучлари Украина шарқидаги асосий ҳарбий ҳаракатлар кечаётган Донбассда ёмон бошқарув, жанговар руҳ пастлиги ва логистикадаги муаммолардан қийналмоқда.
  • БМТ ва Қизил Хоч 3 май куни Мариуполдан тинч аҳоли эвакуацияси давом этишига умид билдирмоқда. Бунгача 30 апрел ва 1 май кунлари 100 нафар атрофидаги киши «Азовстал»ни тарк этганди - улар Украина назоратидаги Запорожьега олиб ўтилмоқда.
  • Британия бош вазири Борис Жонсон 3 май куни видеоалоқа орқали Украина Олий Радасида чиқиш қилади. У британларнинг Украинага 375 млн долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида хабар қилган. Бу ёрдам радиоэлектрон кураш воситалари, GPS сигналини блоклаш қурилмалари, тунги кўриш воситалари, зирҳли автомобиллар ва батареяларга қарши кураш учун мобил радиолокация станцияларини ўз ичига олади.
  • Хорижий давлатлар элчихоналари босқичма-босқич Украина пойтахтига қайтмоқда. Душанба куни Венгрия ва Дания Киевда ўз дипломатик миссиялари ўз фаолиятини тиклаганини маълум қилганди. Икки ҳафта олдин бу ҳақда Франция маълум қилганди. Май ойида Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари ҳам қайтиши кутилмоқда.

Қуйида 2 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Мариупол

Россияпараст ҳарбийлар «Азовстал» заводи ҳудудини «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Азовстал» комбинати устида кўтарилган тутун. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполдаги вайрон бўлган уйлар. Фото: Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
1 май куни эълон қилинган видеода «Азов» полки жангчилари «Азовстал» заводи харобалари остидан тинч аҳоли вакилларини эвакуация учун олиб чиқаётгани акс этган.
Azov Special Forces Regiment of the Ukrainian National Guard via AP
«Азовстал» вайроналари орасида «Азов» полки ҳарбийлари ҳамроҳлигида кетаётган тинч аҳоли вакиллари. «Азовстал»да 2 минг атрофидаги ҳарбий ҳимояланмоқда, завод ҳудудида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам яширинган.
Azov Special Forces Regiment of the Ukrainian National Guard via AP

Запорожье 

Мелитопол, Мариупол ва Россия ҳарбийлари назоратидаги бошқа шаҳарлардан келаётган қочқинлар.
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийси Григорий ва унинг рафиқаси Оксана икки ойдан буён илк бор учрашмоқда. Оксана россиялик ҳарбийлар назоратидаги Михайловкадан Запорожьега келишга муваффақ бўлган.
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдан Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказига олиб келинган бола ота-онаси рўйхатдан ўтказилишини кутиб машинада ўтирибди. Фото: AP Photo/Francisco Seco

Киев

Киев кўчаларида танкларга қарши ўрнатилган тўсиқлар.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг босқиннинг илк кунларида уриб туширилган Су25-СМ штурмовики қолдиқлари Киевда кўргазмага қўйилган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

  Донецк области Краматорск районидаги Лиман шаҳрида нон тарқатаётган йигит дераза тақиллатмоқда. Шаҳар доимий равишда ўққа тутилмоқда. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Игор рафиқаси Яна ва 3 ёшли ўғли билан Лимандан эвакуация бўлмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари Харков области Изюм шаҳри яқинидаги позицияда дронни парвозга тайёрламоқда.
EPA / Scanpix / LETA
Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top