09:43 / 05.05.2022
10039
Анвар Асомов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар қилмоқда.

Фото:t.me/nigoh

Анвар Асомов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Анвар Асомов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазир ўринбосарлигидан кетган. Бироқ унинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.

Анвар Асомов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат шарқшунослик институтини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У ўз иш фаолиятида Иқтисодиёт вазирлиги таълимни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, Божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Валюта назорати бўлими бошлиғи, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.

2019-2020 йилларда Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, 2020-2021 йилларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари бўлган. 2021 йилнинг апрел ойида қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Маълумот учун, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг ҳозирги вақтга қадар олти нафар ўринбосари бор эди. 

Улар:

  • вазир биринчи ўринбосари - Шуҳрат Тешаев;
  • вазир ўринбосари - Анвар Асомов;
  • вазир ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори - Алишер Тўраев;
  • вазир ўринбосари - Мақсуд Рўзметов;
  • вазир ўринбосари - Шуҳрат Мирзаев;
  • вазир ўринбосари - Қаҳрамон Йўлдошев.
Top