15:18 / 06.07.2022
17683
Словянск олов ичида, Харкив яқинида окоплар мустаҳкамланмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 132-куни ўтди.

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 мамлакатдан иборат блок Кремлнинг Украина билан уруши фонида Россиядан газ олишни тўлиқ тўхтатиш бўйича режа тузиши кераклигини айтди. Фото: AP Photo/Jean-Francois Badias

Украинада урушнинг 132-кунидаги асосий маълумотлар: 

  • Украина армияси Лисичанскни тарк этган, энди Украинанинг бутун Луҳанск области россиялик ҳарбийлар назоратида, Россия украин шаҳарларини ўққа тутишда давом этмоқда.
  • Словянск шаҳри мэри Вадим Ляхнинг хабар беришича, шаҳар россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна етти киши яраланган.
  • Финландия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги протоколларни имзолади, Канада парламенти эса уни ратификация қилиб улгурди.
  • БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Украинадаги вазият бўйича ҳисобот эълон қилди. Унда икки томондан ҳам инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари содир этилгани ҳужжатлаштирилган.
  • 5 июл куни Давлат думаси армияни хориждаги амалиётлар вақтида таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, унга кўра компаниялар таъминот бўйича давлат буюртмаларидан бош торта олишмайди.
  • 42 давлат раҳбарияти вакиллари Швейцариянинг Лугано шаҳрида Украинани тиклаш бўйича конференциянинг якуний декларациясини имзолади. Улар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Қуйида 5 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Светлана турмуш ўртоғи Сергей билан тез ёрдам машинасида. Сергей россиялик ҳарбийлар томонидан Словянск ёппасига ўққа тутилиши остида қолган. Украина қўшинлари Лисичанскдан олиб чиқиб кетилиб, Украинанинг Луҳанск области Россия назоратига ўтгач, Словянск Россия армиясининг навбатдаги нишонига айланиши мумкин. 

Турмуш ўртоғи Сергей олиб келинган тез ёрдам бўлимида йиғлаётган Светлана
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ўт ўчирувчилари Словянск марказий бозоридаги ёнғинни ўчиришмоқда. Россияликлар зарбаси оқибатида, маҳаллий расмийлар хабар қилишича, камида икки киши ҳалок бўлиб, етти киши яраланган. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбаси оқибатида яраланган словянсклик киши
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари тарк этган Лисичанскда қолган аёл. Ҳозирда Северодонецк — Лисичанск — Рубежное агломерацияси Россия кучлари томонидан эгалланган.
Станислав Красильников / ТАСС
Лисичансклик киши вайрон бўлган уй фонида кийим-кечакларини дорга илмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскдаги гуманитар ёрдам штабида одамларга тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган оёқ кийимлар
AP Photo/Nariman El-Mofty

Харкив области

Украиналик ҳарбий хизматчи бир неча кун олдин россияликлар зарбасидан вайрон бўлган мактаб биносини кўздан кечирмоқда (AP Photo/Andrii Marienko)
Харкивнинг Салтивка районида Россия армияси зарбаларидан шикастланган турар жой биноси (AP Photo/Evgeniy Maloletka)

 

Украиналик ҳарбийлар Харкив ҳудудидаги фронт чизиғида. Футболкада «Хайрли кеч. Биз Украинаданмиз» ёзуви. (AP Photo/Andrii Marienko)
Харкив областидаги фронт чизиғида окопларни мустаҳкамлаётган украин ҳарбий хизматчиси
AP Photo/Andrii Marienko
Харкивнинг Салтивка районида россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган кўп қаватли турар жой биноси. Шаҳарга яна бир бор Белгород томондан ракета зарбалари йўлланди. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари аскарлари Харкив областидаги окопларни мустаҳкамламоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Харкив областида мудофаа чизиғи қурмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Киев области 

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Ирпин аҳолиси ва қочқинлар черков биносида нон учун навбатга турибди. Киев ташқарисидаги бу шаҳар Беларусдан бостириб кирган россиялик ҳарбийлар гуруҳи йўлидан чиққанди. Урушнинг илк даврида Ирпиннинг бир қисми Россия армияси томонидан ишғол этилган (россияликлар шаҳардан бир неча километр шимолдаги «Антонов» аэропортини эгаллашганди. Шаҳар доимий равишда россияликлар томонидан артиллерия зарбаларига учраган. 28 март куни Ирпин расмийлари шаҳар тўлиқ озод этилганини эълон қилишди.

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Бучадаги қирғин қурбонлари хотирасига Ирпин дарёси устидаги вайрон қилинган кўприкда вақтинчалик ёдгорлик ўрнатилди. Киевдан ташқаридаги бу шаҳар март ойи охиригача россияликлар томонидан ишғол этилганди. Россия ҳарбийлари Киев атрофидан чекингач, Бучада ўлдирилган маҳаллий аҳолининг жасадлари топилди, уларнинг аксариятида — қийноқ излари бор эди. Турли гувоҳлик ва терговларнинг кўрсатишича, бу қотилликлар Буча россиялик ҳарбийлар назоратида бўлган вақтда улар томонидан содир этилган. 

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top