09:46 / 08.08.2022
2557
Энергетика вазири маслаҳатчиси Қайта тикланувчи энергия манбалари институти директори этиб тайинланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори тайинланди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Азиз Алимуҳамедов Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори сифатида иш бошлади.

А.Алимуҳамедов бунга қадар энергетика вазирининг илм-фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этади.

Институт директори ва унинг ўринбосарлари энергетика вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, институт директори илмий ишлар бўйича ўринбосари инновацион ривожланиш вазири тақдимномасига мувофиқ энергетика вазири буйруғига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Top