15:02 / 05.10.2022
2562
“Beeline Uzbekistan” тармоғи яна 150 та база станциясига кўпайди
Фото: Beeline Uzbekistan

Дигитал-оператор республиканинг барча ҳудудларида қўшимча база станцияларини (БС) ишга тушириш орқали технологик тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда. Биргина сентябрь ойида компания 150 га яқин янги кабинетни тижорат мақсадларида фойдаланишга топширди. Уларнинг аксарияти  4G/LTE стандартига тегишли.

“Beeline Uzbekistan” (VEON Ltd таркибига киради) 14 500 дан ортиқ база станцияларига эга мамлакатдаги энг йирик тармоқлардан бирига эга. Бироқ бу ривожланишни тўхтатиш дегани эмас: уяли алоқа хизматлари биринчи марта пайдо бўлган аҳоли пунктлари ҳали ҳам мавжуд, абонентлар сонининг умумий ўсиши ҳам тармоқни кенгайтиришни талаб қилади. Қўшимча ускуналар илгари ўрнатилган база станцияларига юкни камайтиради, бунинг натижасида ҳар бир фойдаланувчи учун дигитал-хизматлар сифати ошади.  

Сентябрь ойида энг кўп янги база станциялари Тошкент ва Қашқадарё вилоятида ишга туширилди – бу йигирмадан ортиқ БС. Учинчи ўринда Фарғона вилояти – 18 та кабинет. Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Андижон вилоятларида деярли бир хил миқдорда янги ускуналар пайдо бўлди.

“Тармоқни ривожлантириш режалари компания томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳажмига    абонентлар эҳтиёжларининг ўсишини қоплаш мақсадида ишлаб чиқилган. Вазиятга қараб, катта шаҳарларда ҳам, кичик қишлоқларда ҳам, автомобиль йўллари ва темирйўл вокзалларида, саноат корхоналари ва талабалар шаҳарчалари ҳудудларида қўшимча ускуналар талаб қилинади. Аммо бир нарса аниқ: ҳар бир ҳудудда тармоқ янада кенгроқ, ишончли ва яхшироқ бўлади. Биз абонентлар манфаатларини кўзлаб ишлаймиз ва Ўзбекистоннинг барча резидентлари учун LTE тармоғи қамровига эришиш йўлида ишонч билан қадам босмоқдамиз”, — деди “Beeline Uzbekistan”нинг техник директори Маҳмуд Нодиров.

***

“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEOM 8 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Амстердам фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top