12:15 / 10.10.2022
4692
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилди

Ўзбекистонда 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 681 760 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 085 тага кўпайган. 

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони энг кўп Самарқанд вилоятида кузатилди – 81 882 та.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 74 055 та ҳамда 71 748 та туғилиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич бошқа ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон вилояти – 63 386 та; 
  • Наманган вилояти – 59 967 та;  
  • Сурхондарё вилояти – 59 702 та; 
  • Тошкент шаҳри – 54 822 та;
  • Тошкент вилояти – 54 710 та; 
  • Бухоро вилояти – 32 640 та; 
  • Хоразм вилояти – 31 162 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 30 863 та;  
  • Жиззах вилояти – 29 802 та;  
  • Навоий вилояти – 19 652 та;  
  • Сирдарё вилояти – 17 369 та.

Маълумот учун, Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда турибди.

Top