19:03 / 25.10.2022
22196
Дунёдаги энг кир одам 94 ёшида вафот этди

Эронлик «Ҳожи амаки» ярим асрдан буён ювинмаган эди.

Фото: AP

Дунёнинг энг ифлос одами деб аталган эронлик зоҳид 94 ёшида жанубий Форс вилоятидаги Дежгоҳ қишлоғида вафот этди.

Маҳаллий аҳоли орасида «Ҳожи амаки» номи билан машҳур бўлган қария қурилиш чиқиндиларидан ясалган, кул билан қопланган кулбада яшаган ва 60 йилдан ортиқ вақт давомида чўмилмаган эди. Қишлоқ аҳолиси сўзларига кўра, у ёшлигида «ҳиссий тушкунликни» бошидан кечирган, оқибатда ювинишдан воз кечган.

Бир куни маҳаллий аҳоли уни қишлоқ яқинидаги дарёга чўмилиш учун олиб борган. Лекин Ҳожи уларнинг нима қилмоқчи эканини билгач, машинадан сакраб тушиб, қочиб кетган.

2014 йилда Ҳожи йўлда топилган овқат қолдиқларини еб, ҳайвон нажаси билан тўлдирилган трубкани чекиб, озодалик касалликка олиб боради деган фикрда яшаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунга қарамай, бир неча ой олдин, қишлоқ аҳолиси уни чўмилишга кўндиришган.

Ҳожи вафотидан сўнг, «ифлослик» бўйича норасмий рекорд умрининг кўп қисмида ювинмаган ҳиндистонликка ўтиши мумкин. Каилаш «Калау» Сингҳ 22 йил олдин «савоб умидида» чўмилишдан бош тортган эди. 40 ёшида у аёлларга қарши жиноятлар, ҳудудий келишмовчиликлар ва ҳайвонларни ўлдириш давом этар экан, чўмилмасликка қасам ичди. Сингҳ ҳозиргача қасамини бузмай келмоқда.

Мавзуга оид
Top