23:49 / 11.11.2022
34233
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди 

Уни қўрқмасдан букиш, чўзиш ва ғижимлаш мумкин. 

Фото: LG Electronics

LG Display компанияси бугунги кундаги энг ноодатий дисплейни тақдим этди: уни ҳеч қандай зарарсиз букиш, чўзиш ва ғижимлаш мумкин. Бунда, 12 дюймли дисплей ўлчами 14 дюймгача узаяди. 

Технология асосида кремнийдан ясалган эластик таглик ётади. У контакт линзалар материалига ўхшаб кетади ва 40 мкм ўлчамли митти ёруғлик диодларига ва 100 ppi пиксел зичликка эга. Шу сабабли у исталган шаклни олиши мумкин, дейилади LG компанияси хабарида. 

Фото: LG Electronics

100 ppi пиксел зичлиги замонавий смартфонлар билан таққосланганда камроқ туюлиши мумкин. Аммо бу кўрсаткич чўзилувчан дисплейнинг дебют версияси учун ҳақиқий ютуқ. Қайд этилишича, дисплейнинг эластиклиги унинг чидамлилигига таъсир қилмайди. 

Компания 2024 йилгача дисплейни оммавий ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бундай дисплейлардан нафақат букилувчан смартфонларда, балки бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш, масалан, кийим-кечак, мебел ёки автомобил кузови панелларига ўрнатиш мумкин.

Мавзуга оид
Top