19:02 / 24.11.2022
5963
Шолц Россияни «бомба террорини» зудлик билан тўхтатишга чақирди

Шунингдек, у Россия «тинчлик музокаралари учун йўл очиши» кераклигини қўшимча қилди.

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шолц Россияни Украинага ракеталар билан ҳужум қилишни тўхтатишга чақирди. Германия етакчисининг таъкидлашича, Россия жанг майдонида мағлуб бўлмоқда ва шу туфайли муҳим инфратузилмага сурбетларча зарба бермоқда.

«Тинч аҳолини бомбардимон қилиш дарҳол тўхтатилиши керак», деди Шолц.

Шунингдек, у Россия «тинчлик музокаралари учун йўл очиши» кераклигини қўшимча қилди.

23 ноябр куни Россия навбатдаги марта Украинага кенг кўламли ракета зарбаларини берди. Украина қуролли кучлари деярли 70 та ракетадан 51 тасини ва 5 та дронни уриб туширди.

Зарбалар асосан энергетика объектларига берилмоқда. Оқибатда кўплаб аҳоли электр, иссиқлик, уяли алоқа ва сув таъминотисиз қолган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳам бор.

Top