09:25 / 08.12.2022
4550
Европа комиссияси Россияга қарши янги санкциялар пакетини тақдим этди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетида «Россиянинг ҳар қандай турдаги дронлардан фойдаланишини бутунлай тўхтатишни», яъни нафақат Россияга учувчисиз учоқларни тўғридан тўғри етказиб беришни, балки уларни Россия армиясига етказиб берадиган, хусусан Эрон каби мамлакатларга ҳам тақиқлашни таклиф қилди.

Фото: AP

Бундан ташқари, икки мақсадли товарларга нисбатан чекловлар кенгайтирилади, «жумладан, бир қатор кимёвий моддалар, жумладан, асаб препаратлари, электроника, бутловчи қисмлар ва Россия ҳарбий-саноат комплекси фойдаланиши мумкин бўлган барча нарсаларга», деди у.

Россия Федерациясининг тоғ-кон саноати, учта банк ва тўртта телеканал ҳам санкциялар остида қолади. Деярли 200 россиялик қора рўйхатга киритилади.

Аввалроқ Канада расмийлари Россия томонидан Украинага қарши урушда фойдаланилаётган Эроннинг Shahed-136 учувчисиз учиш аппаратларида Канадада ишлаб чиқарилган компонентлар қандай пайдо бўлиб қолганини текшираётгани хабар берилганди. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

Киевда жойлашган StateWatch нодавлат ташкилотининг хабар беришича, Эроннинг Shahed-136 УУАсида ғарб фирмаларига тегишли 30 дан ортиқ компонентлар топилган. Киев маълумотларига кўра, Россия бу қурилмалардан «Герань-2» номи остида фойдаланмоқда.

StateWatch маълумотларига кўра, Shahed-136'нинг ички қисми – Эронда ишлаб чиқарилган двигателдан ташқари – бутунлай хорижий компонентлардан иборат. 

Украина разведкаси ишланмалари дронларда қўлланган 30 дан ортиқ Европа ва Америка компаниялари ишланмаларини аниқлашга муваффақ бўлди. Таркибий қисмларнинг аксарияти - Америкада ишлаб чиқарилган. Сервоузатма - Американинг HITEC RCD USA компаниясиники, қувват элементлари - Япониянинг Panasonic Corporation'ники, керамик антенна - Канаданинг Tallysman Wireless'ники. Бошқарув панели япон ва америка қисмларидан йиғилган. Қувват платаси - немис ва хитой элементларидан тайёрланган. Бошқарув блоки - Россиянинг "Западприбор" компаниясига тегишли, деб маълум қилди StateWatch.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top