08:39 / 24.02.2023
5177

Украина: Россия бир йил ичида Украинага қарата 5000 та ракета учирди

Россия тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Украинага қарата 5 мингга яқин ракета учирди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқарма бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Олексий Громов брифингда. 

Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, Россия томони, шунингдек, ўтган йил давомида 3500 та ҳаво ҳужуми ва 1100 га яқин дрон ҳужумларини амалга оширган. 

Фақат шу йилнинг февраль ойида Украина Қуролли кучлари олтита самолёт, иккита вертолёт, 80 та қанотли ракета ва 84 та душман дронини уриб туширишга муваффақ бўлди, деди Громов. 

Унинг қайд этишича, Украина томонига кўра, Россия армиясининг мақсадлари ўзгаришсиз қолмоқда: Донецк ва Луҳанск вилоятларини ёзгача тўлиқ босиб олиш.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top