Тожикистонда иккита зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.
6 март куни Тошкент вақти билан соат 02:26 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 37,94 градус шимолий кенглик; 73,59 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 212 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жануби-шарқда.
Бундан ташқари, 6 март куни Тошкент вақти билан соат 03:10 да Тожикистонда яна бир зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,3 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 490 км жануби-шарқда.