Суғурта бозори етакчиси – “Ўзбекинвест” компанияси томонидан 2022 йил 1 сентябрдан 2023 йил 28 февралгача “Ўзбекинвестдан суюнчи 2” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жаъми 30 000 дан ортиқ мижозлар иштирок этди. Акция совринлари қуйидагилардан иборат бўлди: бош соврин – Chevrolet Gentra автомобили, 3 та Samsung Smart TV телевизори, 3 та Samsung музлаткичи, 3 та AUX кондиционери, 2 та IPhone 13 Pro смартфони.

Акция иштирокчисига айланиш учун суғурта полисининг қуйидаги турларидан бирини Insurance.uz сайти ёки Uzbekinvest мобил иловасида расмийлаштириш керак эди:
- автотранспорт воситалари эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси;
- бахтсиз ҳодисалардан суғурта полиси;
- автотранспорт воситаларини ихтиёрий суғурта полислари (КАСКО).
25 март куни соат 18:00 да ZO'R TV телеканалининг жонли эфирида совринлар ўйини бўлиб ўтди. Ғолиблар лототрон қурилмаси ёрдамида аниқланди, унда иштирокчи ҳақидаги маълумотлар ёзилган карталар жойлаштирилди. Ғолибларни аниқлаш учун махсус меҳмон – таэквондо бўйича 2020 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашидов таклиф этилди.
“Ўзбекинвестдан суюнчи” акциясининг иккинчи мавсуми ғолиблари.
Бош соврин - Chevrolet Gentra автомобили:
Қосимов Аяпберген (Қорақалпоғистон Республикаси).
3 та AUX кондиционери ғолиблари:
Ходжиев Бобуржон (Самарқанд вилояти);
Усмонов Обиджон (Тошкент ш.);
Полвонов Комилжон (Бухоро вилояти).
3 та Samsung музлаткичи ғолиблари:
Адизов Азим (Бухоро вилояти);
Баҳриддинов Ғайрат (Жиззах вилояти);
Разиқов Икромжон (Тошкент ш.).
3 та Samsung Smart TV телевизори ғолиблари:
Холиқов Аъзам (Фарғона вилояти);
Ахадов Юнус (Сурхондарё вилояти);
Салайдинов Аҳмаджон (Фарғона вилояти).
2 та IPhone 13 Pro смартфони ғолиблари:
Раҳимов Сайфулло (Қашқадарё вилояти);
Ҳакимова Фазилат (Наманган вилояти).
Ўйинда иштирок этган “Ўзбекинвест” компанияси бош директори ўринбосари Алишер Асатуллаев барча акция ғолибларини табриклаб, компания акциянинг навбатдаги босқичи – “Ўзбекинвестдан суюнчи 3” тез орада эълон қилинишини таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекинвест” мижози сифатида сиз нафақат ўз мулкингизни ишончли ҳимоя қилишингиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.