Исроил бош вазири АҚШга Эрон ядро қуроли масаласидаги позицияси учун миннатдорчилик билдирди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумат раҳбари этиб қайта тайинланганидан бери илк бор АҚШ президенти Жо Байден билан учрашди.
Исроил ва АҚШ раҳбарларининг учрашуви Ню-Йоркда, БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтди.
Нетаняҳунинг айтишича, Исроил ва Саудия Арабистони АҚШ воситачилик саъй-ҳаракатлари туфайли муносабатларни нормаллаштириш бўйича «тарихий» келишувга эришган.
Исроил бош вазири, шунингдек, АҚШга Эрон ядро қуроли масаласидаги позицияси учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, у Исроилнинг «демократик тамойилларга қатъий содиқлигини» эълон қилди.
Байден, ўз навбатида, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асоси демократик тамойилларга содиқлик эканини таъкидлади.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Нетаняҳу билан навбатдаги учрашув яқин орада Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин.