3 Май

Қашқадарёдаги Ҳисорак қишлоғига олиб борувчи йўлни сув ювиб кетган. Сурхондарёда эса М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлини сув босган. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан ўтувчи йўлни сел ювиб кетган.

1 Май

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланадиган автокорхоналар ўз автобусларини сотишга мажбур бўлишмоқда. Автобус етишмаслиги ортидан кўҳна шаҳарда айрим йўналишлар ёпилган.

«Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари тадбиркорга 2 миллиард сўм кредит ажратиш эвазига ундан 10 минг доллар талаб қилган ва пулларни олаётганда ушланган.

29 Апрель

Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимотида вилоятнинг Паст Дарғом ва Булунғур туманларини Самарқанд шаҳри билан боғлайдиган электропоезд қатновини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Самарқандда транспорт тизимини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Самарқанд вилоятида МЧЖга қарашли ерни сотмоқчи бўлган бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

28 Апрель

Нурафшон шаҳри, Қибрай, Кармана ва Самарқанд туманларида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди.

Китоб 310 варақ ва 620 саҳифадан иборат бўлиб, хаттот уни ёзиб тугатиш учун 3 йил вақт сарфлаган.

Самарқандда хорижлик сайёҳнинг шаън ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона ходими жазоланди.

26 Апрель

Самарқанд шаҳар хокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси харид комиссияси томонидан ўтказилган танлов савдосида қонунларга зид равишда яқин қариндошлар қатнашган. Улар ўзаро келишиб, 1 миллион сўмлик фарқ билан нарх кўрсатиб, бири савдода ғолиб топилган.

Самарқандда фуқароларни АҚШга юборувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

25 Апрель

Нуробод туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири ишга киритиб қўйишини айтиб фуқародан 500 доллар олаётганда ушланган.

Кўпроқ янгилик
Top