19 Сентябрь

Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

17 Сентябрь

Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

16 Сентябрь

Яшнобод туманидаги “Маърифат” маҳалласининг қиёфаси "Обод маҳалла" дастури доирасида тубдан ўзгариши керак эди. 3 йил олдин бошланган ишлардан аҳоли бироз хурсанд ҳам бўлганди. Аммо шунча вақт ўтдики, маҳалла обод эмас, аксинча...

Тошкентда кўп қаватли уйлардаги ўртача ижара нархи 339 долларга тенг. Ижара нархлари бўйича энг паст нарх Сергели ва Олмазор туманларида, энг баланд нарх эса Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилган.

30 йилдан зиёд вақт мобайнида Ўзбекистон бозорида йирик корхоналар қаторидан ўрин олган Rozmetov заводи ўз фаолиятини муваффақиятли тарзда олиб бормоқда.

15 Сентябрь

Ўзбекистондаги хусусий олий таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди. Тошкентда «CAPITAL SCHOOL» МЧЖга қарашли Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университети ўз фаолиятини бошлади!

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Ноқонуний таксичилар Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, бир неча провокация уюштирди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар хавфсизлигига таҳдид эканлигини таъкидлади. Унинг тан олишича, «киракашлар» масаласини бир кунда ва ёлғиз ҳал қилиб бўлмайди. 

14 Сентябрь

Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкент шаҳар ҳокими битта маҳалланинг ёритиш тизими учун 2 млн доллар ажратгани ҳақида ёзди. Ҳокимлик матбуот хизмати буни рад этиб, иқтисодчи-танқидчи “минг баробарга адашгани”ни билдирди. Шу баҳс баҳонасида маълум бўлишича, ҳокимликларнинг 1 800 дан ортиқ қарор ва фармойишлари асоссиз равишда очиқ эълон қилинмаган.

9 сентябр куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Халқаро Туркий Маданият Ташкилоти (ТУРКСОЙ) билан ўзаро илмий-амалий ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

14 сентябрь куни пойтахтда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади.

13 Сентябрь

Бу кўчанинг бир қисмини кенгайтириш ишлари сабаб юздан ортиқ дарахтга зарар етказилгач, лойиҳа ўзгартирилиб, туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди. 13 сентябр куни кўча таъмири битгани муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Кўпроқ янгилик
Top