19:58 / 01.10.2016
18841

Кечки дайжест: 1 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 1 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди

Шу йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Юнусобод ва Мирзо-Улубек туманларига ташриф буюрган эди.

>>>  Батафсил.

Тошкентда аввал ёпилган йўллар очилади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳ кўчаси билан туташувчи йўлларнинг аввал ёпилган қисмлари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

>>>  Батафсил.

Бош вазир виртуал қабулхонаси кутилган натижа беряптими: фактлар суратларда

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси тест режимида виртуал фаолиятини ишга туширган эди.

>>>  Батафсил.

Бангладешда 80 ёшли кишига ўхшаш чақалоқ дунёга келди

Бангладешнинг Булбария қишлоғида истиқомат қилувчи жуфтлик оиласида прожерия хасталиги билан касалланган чақалоқ дунёга келди.

>>>  Батафсил.

Россия ташқи ишлар вазири MH17 рейси фалокати учун узр сўрашдан бош тортди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров MH17 рейси фалокати учун халқаро комиссия ҳисоботи билан боғлиқ ҳолда узр сўрашдан бош тортди. Ҳисоботга кўра, самолёт уриб туширилган "Бук" ракета мажмуаси Донбассга Россиядан келтирилган, сўнгра яна қайтариб олиб кетилган.

>>>  Батафсил.

АҚШда 11 сентябрь воқеалари юзасидан Саудия Арабистонига қарши илк ариза топширилди

АҚШлик аёл Саудия Арабистони подшоҳлигига қарши аризаси билан Америка судига мурожаат қилган. Бу ҳодиса, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига шундай ариза топширишга рухсат берувчи қонун қабул қилинганидан икки кун ўтгач, юз берган.

>>>  Батафсил.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини бошқарди

1 октябрдан бошлаб Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини бошқаради. Айнан мана шу ойда БМТ Бош котиби номзодига сайлов жараёни якунланиши эҳтимоли бор.

>>>  Батафсил.

Қирғизистон Президентнинг келишини кутмоқда

Москвадаги Марказий клиник шифохонада даволаниш курсидан ўтган Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев бугун 1 октябрь куни ватанига қайтиб келади, дея хабар қилмоқдаРИА Новости агентлиги Қирғизистон президенти аппарати вакилига асосланган ҳолда.

>>>  Батафсил.

ХХР ўзининг 67 йиллигини ажойиб манрзаралар оғушида нишонламоқда (фотожамланма)

Ҳар йили 1 октябрда ХХРнинг энг асосий давлат байрами нишонланади. 1949 йилнинг 1 октябрида Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикасининг ташкил топганлиги ҳақида маълум қилинган.

>>>   Батафсил.

Komatsu компанияси ҳайдовчисиз самосвалини намойиш этди

Бугунги кун автомобилсозлик саноатида кўплаб муқобил бошқарув тизимига эга транспорт воситалари ишлаб чиқилмоқда.

>>>  Батафсил.

Samsung компанияси ўзининг янги авлод юпқа смартфонини тақдим этди

Samsung Electronics компанияси янги авлод Galaxy A8 смартфонини расман тақдим этди. У ўтган йилнинг ўрталарида сотувга чиқарилган ва компаниянинг энг ингичка смартфони бўлиб турган Galaxy A8 ўрнини эгаллайди.

>>>  Батафсил.

 

Top