09:54 / 03.10.2016
17849

3 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

2 октябрь туни ва 3 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

Кеча Андижонга Қирғизистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигида Ўш вилояти ҳокимият органлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

>>> Батафсил.

Самарқандда терминал ўрнатилган автобуслар пайдо бўлди

Сурат эълон қилинган Facebook’даги саҳифаларнинг бирида бу амалиёт асосан Самарқанддан туманларга қатнайдиган автобусларда жорий этилгани, шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобусларда нафақат нақд пул, балки жетонлар ёрдамида ҳам ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги ёзилган.

>>> Батафсил.

Жаҳон мусулмонлари учун янги 1438 ҳижрий йил кириб келди

Бир қанча мусулмон мамлакатларидаги ой кузатуви тадқиқига кўра, бугун, 2016 йилнинг 2 октябрь куни Ҳижрий тақвимнинг 1438 йили кириб келди. Янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаррам ойидир.

>>> Батафсил.

Эрон АҚШнинг ушлаб олинган дронини намойиш қилди

Эронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари АҚШнинг ушлаб олинган дрони суратини чоп этишди, деб хабар бермоқда Tashim News агентлиги.

>>> Батафсил.

Ливияда голландиялик журналист ҳалок бўлди

2 октябрда голландиялик журналист Ливияда миллий келишув ҳукумати (МКҲ) қўшинлари ва ИШИД жангарилари ўртасида Сирт шаҳридаги жанглар вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда France-Presse ахборот агентлиги хабар берган.

>>> Батафсил.

Гренландияда АҚШнинг ташландиқ ҳарбий базаси табиатни йўқ қилиш билан хавф солмоқда

Гренландияда глобал иссиқлик туфайли Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги авиабаза аниқланди. Бу авиабаза АҚШга тегишли бўлган, бироқ музликлар эрий бошлаганда, америкаликлар бу ердаги фаоллик изларини яширишга улгура олишмаган.

>>> Батафсил.

Самолёт юкхонада унутиб қолдирилган юкчи сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Португалиядан Анголага учиб кетаётган самолёт юкчининг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабардан кейин Лиссабонда фавқулодда қўнишни амалга оширди.

>>> Батафсил.

Бразилиянинг энг йирик шаҳрига миллионер мэр бўлди

Бразилия социал-демократик партияси аъзоси, тадбиркор-миллионер Жоау Дориа Бразилиянинг энг йирик шаҳри – Сан-Паулу мэри этиб сайланди.

>>> Батафсил.

Филиппин президенти Гитлер ҳақидаги гаплари учун узр сўради

Филиппин президенти Родриго Дутерте якшанба куни яҳудийлар жамиятидан Гитлернинг холокости ҳақида айтиб ўтган гаплари учун омма олдида узр сўради. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

>>> Батафсил.

Москвада автомобиль автобус бекатига урилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

2 октябрда Москвада енгил автомобиль автобус бекатида турган 4 кишини уриб кетди. Оқибатда уларнинг 3 нафари ҳалок бўлди, яна бири жароҳат олди.

>>> Батафсил.

Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари кетаётган поезд сигирлар подасини уриб юборди

Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари кетаётган йўловчи поезди 2 октябрда Питерборо шаҳри яқинида сигирлар подасини уриб юборди. Оқибатда 11 та сигир нобуд бўлди, деб хабарбермоқда Mirror нашри.

>>> Батафсил.

Осиё чемпионати U16. Ўзбекистонни чорак финалда қолдириб кетган Ироқ Осиё чемпиони бўлди

Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финалда Эрон ва Ироқ вакиллар учрашди.

>>> Батафсил.

Top