21:21 / 11.10.2016
17505

Кечки дайжест: 11 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 11 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали ИИВга келиб тушган барча мурожаатларнинг 40 фоизини прописка масаласи ташкил этади


Фото: UZ24

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов билан суҳбатлашди.

>>> Батафсил.

Тошкентдан Барселонага тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади


Фото: airoportsineurope.com

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК келаси йилдан Испаниянинг Барселона шаҳрига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, авиакомпаниянинг туризм бўлими раҳбари Рустам Қўрғонбоевга асосланган ҳолда Podrobno.uz. сайти ёзмоқда.

>>> Батафсил.

Қорақалпоғистонда ва Қашқадарёда туманлар ИИБ бошлиқлари ўзгарди


Фото: ИИВ

Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Мўйноқ туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берган.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонликлар петиция орқали Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

Сhange.org сайтида Ўзбекистонда чиқиш визасини (ОВИР) бекор қилиш сўралган петиция пайдо бўлди.

>>>  Батафсил.

Олимлар: Нью-Йоркка жиддий тошқинлар хавф солиши мумкин

фото:AP

Нью-Йорк 2100 йилдан кейин тошқин остида қолиши мумкин, деб башорат қилмоқдалар америкалик олимлар. Уларнинг бу башоратлари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

>>> Батафсил.

Россия ва Туркия "Турк оқими" лойиҳаси бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади


Фото: RIA

Россия ва Туркия "Турк оқими" газ қувурини қуриш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>> Батафсил.

Трамп: Бу ҳақиқатдан ҳам Америками? Даҳшат!


Фото: bbc.com

АҚШ президентлигига номзод республикачи Дональд Трамп мамлакатдаги бир қатор ОАВ унинг давлат раҳбари этиб сайланмаслиги учун фитна уюштиргани тўғрисидаги маълумотга изоҳ берди. Трамп ўзининг Twitter'даги саҳифасида FOX News телеканалининг видеотасвирини юклаб, "Бу ҳақиқатдан ҳам Америками? Даҳшат!" - дея ёзув қолдирди.

>>> Батафсил.

Путин Францияга боришдан бош тортди


Фото: AFP

Россия президенти Владимир Путин Франция пойтахти Парижга бориш режасидан воз кечган. Рейтер агентлиги Франция президенти маъмуриятидаги манбасига асосланиб хабар қилишича, 19 октябрь куни бўлиб ўтиши кутилган ушбу ташриф бекор қилингани ҳақида расмий Москва томони огоҳлантириш йўллаган.

>>> Батафсил.

Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатди


Фото: elespanol.com

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 11 октябрдан Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.

>>> Батафсил.

Видеошок: 285 илон бир вақтнинг ўзида озодликка чиқарилди

Интернет тармоқларида бир вақтнинг ўзида 285 илонни озодликка чиқарилиши кўрсатилган видео пайдо бўлди.

>>> Батафсил.

Саратонга қарши кучли восита топилди


Фото: wallpapers.com

 

Америкалик олимлар саратон билан курашишда ёрдам берувчи воситани аниқлашди. Бу - аччиқ қалампир. The Telegraph шу ҳақда маълум қилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Хитой устидан ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионатининг 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойга қарши баҳс юритди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоасида Александр Гейнрих ва Анзур Исмоиловлар майдонга туша олмаган бўлса-да, Самвел  Бабаян таркибдаги муаммоларни бартараф қила олди.

>>> Батафсил.

Хамеснинг онасига: «Жонсиз ўғлингни кўришни истайсанми?»


«Реал» жамоасининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг онаси Пилар Рубио ўз ўғлига ўлим билан таҳдид қилишгани ҳақида хабар берди.

>>> Батафсил.

Top