09:00 / 30.10.2016
10308

30 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

29 октябрь туни ва 30 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

АҚШ давлат департаменти Истанбулдаги ходимлари оилаларига АҚШга қайтишни буюрди


Фото: © AP

АҚШ давлат департаменти АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходимлари қариндошларига террорчилик гуруҳлари жангарилари томонидан ҳужум қилиниши мумкинлиги сабабли АҚШга қайтишни буюрди.

>>>   Батафсил.

Ливияда автомобиль портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди


Фото: today.ng

Ливиянинг Бенгази шаҳрида автомобиль портлатилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 14 киши жабрланди.

>>>  Батафсил.

Исландияда парламент сайловларида Мустақиллик партияси етакчилик қилмоқда


© РИА Новости. Владимир Вяткин

Исландиядаги парламент сайловларида 80 фоиз бюллетень ҳисоблаб чиқилгандан кейин Мустақиллик консерватив партияси етакчилик қилмоқда.

>>>   Батафсил.

Олимлар: сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин


© REUTERS/ Fayaz Aziz

Олимларнинг фикрича, сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин ва у Россия ва АҚШ ўртасида эмас, балки Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланади.

>>>   Батафсил.

Англиядаги энг қадимий меҳмонхона ёниб кетди


Фото:© EPA/DEVON AND SOMERSET FIRE AND RESCUE SERVICE

Англиянинг энг қадимий меҳмонхонаси Royal Clarence Девон графлигидаги Эксетер шаҳри марказини қамраб олган ёнғинда буткул вайрон бўлди.

>>>  Батафсил.

Шимолий Кореяда 100 дан кўпроқ одам тошқин қурбонларига айланди


Фото:newsland.com

Шимолий Кореяда тошқин сабабли 138 киши ҳалок бўлди, яна 400 киши бедарак йўқолди.

>>>   Батафсил.

Турк лираси тарихий минимумгача қадрсизланди


Фото: Reuters

Турк лирасининг долларга нисбатан курси 28 октябрдаги савдолар вақтида янги анти-рекорд ўрнатди: долларнинг лирага нисбатан энг катта қиймати 3,1273 лирани ташкил қилди.

>>>  Батафсил.

Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин


Фото: iStockphoto

Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг 2017-2019 йилларга берган прогнозига кўра, Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин.

>>>  Батафсил.

2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,8 фоиз ўсиши кутилаяпти

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

>>>  Батафсил.

Дубай денгиз соҳили дунёдаги энг яхши деб эътироф этилди


Фото: russianemirates.com

Янги математик тенглама Дубай қирғоқ бўйини дунёдаги энг яхши соҳил деб топилди.

>>>  Батафсил.

"Рэмбо" фильмининг янги қисми суратга олинади


Фото: consequenceofsound.net

"Рэмбо" фильмининг янги қисми унинг бош юлдузи – актёр Сильвестр Сталлонесиз суратга олиниши маълум қилинди.

>>>  Батафсил.

2018 йилдан бошлаб ралли-кроссда электрокарлар пойгаси жорий қилинади


Фото: motor.ru

2018 йилдан бошлаб Американинг Red Bull Global Rallycross (GRC) ралли-кросс чемпионатида электрокарлар пойгалари жорий қилинади.

>>>   Батафсил.

"Барселона" ўз майдонида "Гранада"ни кичик ҳисобда мағлуб этди


Фото: Twitter/fotbollskanal

"Барселона" Испания чемпионатининг 11-турида "Гранада"га қарши майдонга тушди. Кутилмаганда "Гранада" каталонияликларга жиддий қаршилик кўрсатди.

>>>  Батафсил.

"Ливерпуль" меҳмонда "Кристан Пэлас"ни мағлуб қилди


Фото: Twitter/Liverpool FC

 

Англия Премьер-лигасининг 10-турида "Ливерпуль" жамоаси ҳам навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

>>>  Батафсил.

Ҳигуаин собиқ жамоаси дарвозасига гол уриб "Ювентус"га ғалаба келтирди


Фото: Juventus.com


Италия А сериясининг 11-тур марказий учрашувида "Ювентус" "Наполи"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

>>>  Батафсил.

"Бавария" "Аугсбург"дан, "Байер" эса "Вольфсбург"дан устун келди ва қолган натижалар


Фото: Twitter/FCBayern

Германия чемпионатининг 9-тури доирасидан ўрин олган 5та учрашув поёнига етади. "Бавария" бу турда "Аугсбург" меҳмони бўлди.

>>>  Батафсил.

Top