09:05 / 03.11.2016
17375

3 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

2 ноябрь туни ва 3 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди


Фото: uzlidep.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

>>> Батафсил.

Бельгиялик вазир ҳалаблик қочқинларга виза бермагани учун жаримага тортилди


Фото: © Philippe Farjon/Global Look Press

Бельгиянинг миграция ишлари бўйича вазири Тео Франкен Суриянинг Ҳалабидан келган оилага виза беришни рад этгани учун 33 минг долларга жаримага тортилди.

>>> Батафсил.

Италияда яна бир кучли зилзила содир бўлди


Фото: © Flickr/ Matt Katzenberger

Италиянинг марказий туманларида янги ерости силкиниши қайд этилди.

>>>  Батафсил.

Жанубий Кореяда сиёсий инқироз авжига чиқмоқда


Фото: flickr.com/ Jonathan Tommy

Жанубий Корея полицияси мамлакат президентининг собиқ котибини коррупция можаросига алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди.

>>>  Батафсил.

Исроил бош вазири фаластинликлар билан ихтилофни ҳал қилиш йўлини маълум қилди


Фото: © RIA

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху араб оламида Исроилга нисбатан муносабат яхшиланганини қайд қилди ва минтақа бўйича қўшнилар билан яқинлашиш фаластинликлар билан тинчликка эришишга ёрдам беришига умид билдирди.

>>> Батафсил.

ОАВ: Туркия Сурия билан чегарасини қачон битказиши маълум бўлди


Фото: aa.com.tr

Туркия Сурия билан чегарасидаги бетон девор барпо этиш ишларини 2017 биринчи ярим йилига келиб якунлайди.

>>> Батафсил.

Олланд Франциянинг энг номашҳур президенти бўлди


Фото: © AFP

Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатнинг энг номашҳур президенти бўлди.

>>> Батафсил.

Туркия россияликларга мамлакатга ички паспорт билан киришни таклиф қилди


Фото: god.com

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу россиялик сайёҳларни Туркияга жалб қилишнинг янги чораларини таклиф қилди.

>>>  Батафсил.

Италиядаги зилзила оқибатида ер қобиғи 70 см га силжиди


Фото: nezhatin.com.ua

Италиядаги зилзила оқибатида ер қобиғи 70 см га силжиди, деб хабар бермоқда Европа коинот агентлиги.

>>> Батафсил.

Сурия мухолифати Ҳалабда янги ҳарбий операция бошлашини маълум қилди

"Озод Сурия армияси" мухолиф қуролланган гуруҳи Ҳалабда янги ҳарбий операция бошлашини маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Марсда металл шарча топилди


Фото: NASA / JPL-Caltech / LANL / ASU

Curiosity марсоходи Марснинг Шарп тоғида думалоқ шаклга эга металл метеорит аниқлади.

>>> Батафсил.

Нобель мукофоти совриндорлари саммити Колумбияда бўлиб ўтади


Фото: © AFP

16-сондаги Нобель мукофоти совриндорлари саммити 2017 йилнинг 2-5 февраль кунлари Колумбия пойтахти Боготада бўлиб ўтади.

>>> Батафсил.

Microsoft корпоратив мессенжер яратди

Microsoft компанияси бизнес учун Microsoft Teams мессенжерини яратди.

>>> Батафсил.

Apple йиғилувчи смартфонга патент олди


Фото: Digital Trends

Apple компанияси йиғилувчи смартфонга патент олди, деб хабар бермоқда Newsweek нашри.

>>>  Батафсил.

ЕЧЛ, 4-тур. "Реал" сафарда "Легия"ни мағлуб қила олмади, "Тоттенҳэм" уйида ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар

Мадриднинг "Реал" жамоаси ЕЧЛнинг 4-турида Польшада "Легия"га қарши тўп сурди. Учрашув голларга бой тарзда кечди.

 >>> Батафсил.

Top