09:26 / 05.11.2016
13421

5 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

4 ноябрь туни ва 5 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Исроиллик экспертлар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайлов ҳақида

Архив сурат

Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро жамоатчиликнинг диққат марказида турибди.

>>>  Батафсил.

Чилида 6,3 магнитудали зилзила юз берди


Фото: © Flickr/ Matt Katzenberger

Чилида 6,3 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда АҚШ геологик хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

>>> Батафсил.

Иорданияда ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 3 нафарга етди

Фото: Google

Пентагонда Иордания пойтахти Амман яқинидаги машғулот базасида юз берган воқеа оқибатида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 3 нафаргача ошгани тасдиқланди.

>>> Батафсил.

Мўсулда жангарилар 1,5 мингдан кўпроқ кишини гаровга олди

Фото: НТВ

Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИД жангарилари маҳаллий аҳоли орасидан 1,5 минг кишини гаровга олди ва улардан ҳаво бомбардимонлари вақтида тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.

>>> Батафсил.

Туркиянинг Диёрбакиридаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди


Фото: RIA

ИШИД террорчилик гуруҳи Туркиянинг Диёрбакиридаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

>>>  Батафсил.

Обама 72 нафар маҳбуснинг муддатини қисқартирди


Фото: Getty Images

АҚШ президенти Барак Обама 72 нафар маҳбуслар муддатини қисқартирди.

>>> Батафсил.

Стокгольм аэропортида АҚШ билан чегара пайдо бўлади


Фото: aerosvit.ua

Швеция ҳукумати АҚШ билан Стокгольмнинг Арланда аэропортида Америка бирламчи чегара назоратини ташкил этиш бўйича келишувни имзолади.

>>> Батафсил.

WikiLeaks информатори яна ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди


Фото: © AP

АҚШда қамоқ жазосини ўтаётган WikiLeaks ташкилоти информатори, собиқ ҳарбий Брэдли Мэннинг бир неча ой ичида иккинчи марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.

 >>> Батафсил.

Ироқдаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди


Фото: © AP

Ироқнинг Киркук вилоятидаги портлаш оқибатида 12 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

>>> Батафсил.

АҚШ банкларига Шимолий Кореяда ҳисоб рақамлар очиш тақиқланди


Фото: Getty Images

АҚШ раҳбарияти молия вазирлиги Шимолий Кореяга киритган янги санкциялар доирасида АҚШ банкларига Шимолий Кореяда ҳисоб рақамлар очишни тақиқлади.

>>> Батафсил.

Нидерландияда 2017 йилда пластмассадан тайёрланган йўллар пайдо бўлади


Фото: volkerwessels.com

Нидерландияда 2017 йил охирига келиб пластмассадан тайёрланган биринчи йўл пайдо бўлади.

>>> Батафсил.

Германияда Марк Цукербергга нисбатан тергов бошланди


Фото: Reuters

Германиянинг Мюнхен шаҳри прокуратураси Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг ҳамда компаниянинг бир қатор топ-менежерлари – бошқарувчи директор Шерил Сэндберг, Европадаги сиёсат масалалари бўйича вице-президент Ричард Аллан ва унинг берлинлик ҳамкасби Ева-Мария Киршзиперга нисбатан тергов бошлади.

>>> Батафсил.

Top