Ўзбекистон | 11:11 / 07.12.2023
201010
2 дақиқада ўқилади

Бухорода криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди

Тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланган. 

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилоятида ўтказилган кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давомида жиноятларга алоқадор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ИИБ ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб, фош қилинмасдан қолган 22 та жиноят фош этилган ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахс ушланган. Тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланган.

Мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг 5 нафарига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

Шунингдек, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахс билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс маъмурий қамоққа олинган. 

Бунгача Тошкент шаҳридан ташқари Тошкент, ФарғонаНаманганАндижонХоразм ва Самарқанд вилоятларида жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тадбирлар ўтказилганди.

Мавзуга оид