Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлигига раҳбар бўлди
Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди. У шу муносабат билан президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимини тарк этди.
Фото: Ёшлар иттифоқи
Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах тумани (ҳозирги Шароф Рашидов тумани)да туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.
2017 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида чиқиш қилган 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинланган эди. Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари 2018 йил октябрида вазирликдан кетди, кўп ўтмай Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисига ўринбосар бўлди.
У 2019 йил августида Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ёшлар Иттифоқига раис бўлди, 2020 йил январида эса президент уни сенатор - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Ёшлар иттифоқи агентликка айланиши ҳақида хабар тарқалганди.
2020 йилнинг 30 июнида президент фармони билан Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
21:02 / 17.05.2025