09:30 / 06.11.2016
16877

6 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

5 ноябрь туни ва 6 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Сергелида эски уйлар бузилиши бошланди

Фото: mytashkent.uz

Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган эски уйлар бузилиши бошланди.

Батафсил.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида босқинчилик оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Ньюарк шаҳрида пичоқ билан ҳужум қилиш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва яна 3 киши яраланди.

Батафсил.

Хитой Европа Иттифоқига миграцион инқирозни енгишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Фото: Getty Images

Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитой Европа Иттифоқига миграцион инқирозни енгишда ва террорчиликка қарши курашда кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Батафсил.

Истанбулда аэропорт биноси ёнида отишма юз берди

Фото: AP

Истанбулда Отатурк номидаги аэропорт биноси ёнида отишма юз берди.

Батафсил.

Канадада 60 йил олдинроқ йўқолган атом бомба топилди

Фото: Globalsecurity.org

Канадада Хайд-Гуаи архипелагида маҳаллий аҳоли вакили АҚШнинг Mark 4 атом бомбаси бўлиши мумкин бўлган номаълум жисмни аниқлади.

Батафсил.

Норвегия ОИВнинг олдини олиш учун фуқароларга бепул дори воситалари берадиган биринчи давлат бўлди

Фото: Flickr

Норвегия ОИВ (одам иммунотанқислиги вируси)нинг олдини олиш тизими бўйича хавфли гуруҳлар орасида бепул дори воситалари тарқатадиган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

Батафсил.

Филиппиндаги шаҳарлардан бирининг собиқ мэри турмада отиб ташланди

Фото: EPA

Филиппиннинг Альбуэра шаҳри собиқ мэри Роландо Эспиноза полициячилар томонидан  қамоқ камерасида отиб ташланди.

Батафсил.

Қозоғистонда тўй кортежи тез ёрдам машинасига йўл бермади

Фото: Youtube

Қозоғистоннинг Оқтўбесида тўй кортежи йўлда ҳаракатланишга тўсқинлик қилиб, тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормаган.

Батафсил.

Шаҳрихон тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимидан озод этилди

Фото: Flickr

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлигида фуқаролар мурожаати назорати янада кучайтириш бўйича махсус ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил.

"Малика" савдо марказида телефон нархлари бироз ошди

Фото: Flickr

"Малика" савдо марказида телефон нархлари ўтган ҳафта яна бироз ошди.

Батафсил.

"Челси" "Эвертон" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди

Фото: Twitter/chelsea

Англия чемпионатининг 11-турида "Челси" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилди. Учрашувни жуда яхши бошлаган "аристократлар" бутун ўйин давомида устунликга эга бўлишди ва рақиб дарвозасини бирин-кетин голлар урди.

Батафсил.

Британиялик теннисчи Маррей фаолиятида биринчи маротаба биринчи рақамли теннисчига айланади

Фото: EPA

Британиялик теннисчи Энди Маррей 7 ноябрда ўз фаолиятида биринчи маротаба Профессионал теннисчилар уюшмаси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллайди.

Батафсил.

Top