21:35 / 25.01.2017
19991

Дайжест: «GM Uzbekistan» бошлаган сўровнома, коррупция рўйхатида Ўзбекистоннинг ўрни ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 25 январь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Transparency International дунёнинг турли мамлакатларидаги коррупция даражасини акс эттирувчи рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон қайси ўринда?

Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа қайта очилди.

Тошкентдаги баъзи туманлар аҳолиси яқин икки кун давомида ичимлик сувисиз қолиши мумкин. Батафсил рўйхат.

«GM Uzbekistan» компанияси 2017 йилнинг 25 январидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлади

Ўзбекистондаги Қамчиқ довони билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай гап-сўзларнинг кўпайишига Тошкент-Андижон темир йўл қатнови бекор қилингани ҳам янада туртки берди. Мавзуга оид суратлар.

Жаҳон

АҚШ Транстинчокеани ҳамкорлигидан чиқмоқда: нима зарар?

Қозоғистон пойтахти Остонадан чиқувчи барча йўллар ёпилган. Республика фавқулодда ҳолатлар қўмитаси ана шундай хабар бермоқда.

Қатарлик 15 ёшли Ғаним ал-Муфтаҳ кам учрайдиган касалликка чалинган. Илк маротаба Умра зиёратига келган Ғаним Каъбани тавоф қилиш чоғида ногиронлик аравачасидан воз кечди ва буни қўллари билан адо этди. Видео.

Қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчи Vertu компанияси The Constellation (“Юлдузлар туркуми”) сериясини саёҳатчиларга мўлжалланган янги модель билан тўлдирди.

Спорт янгиликлари

Мадриднинг «Реал» клуби Яқин Шарқ мамлакатларида ўз маҳсулотларини сотиш мақсадида атрибутикасига жойлаштирилган клуб рамзидан хоч тасвирини олиб ташлайди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби сардори Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари борасида гапириб ўтди.

Top