Ўзбекистон | 17:50 / 07.11.2018
18228
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда совуқ сув нархи яна ошмоқда. Жорий йилда учинчи марта

Тошкент шаҳрида совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилади. «Сувсоз» корхонаси хабарига кўра, 22 ноябрдан совуқ сув учун шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган янги тарифлар кучга киради. 

Аҳоли учун сув таъминоти хизмати ҳақи бир кубометри учун 245 сўмдан 280 сўмга, канализация хизматлари нархи эса 210 сўмдан 235 сўмга оширилади.

Бунда тарифларга қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида махсус устама белгиланган.

Маълумот учун, бу 2018 йил ҳисобидан совуқ сув тарифининг учинчи марта оширилишидир. Нархлар шу йилнинг февралида (+5 сўмга) ва майида (+50 сўмга) оширилган эди.

Мавзуга оид