18:01 / 06.12.2023
35036

Самарқанд вилоятида ҳам жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бошланди

Рейдлар давомида 47 киши ушланиб, шундан 6 нафарига жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилоятида ҳам республиканинг бошқа вилоятлари сингари «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида жиноий гуруҳ аъзолари бўлган 47 киши қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва бошқалар) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бунгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятларида жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тадбирлар ўтказилганди.

Мавзу
Жиноятчиликка қарши тадбирлар
2023 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланди.
Барчаси
Top