Ердан 15 млн км масофада диаметри 1,6 кмни ташкил этувчи 2004 BO41 астероиди учиб ўтди.

Халқаро астрономик иттифоқнинг митти сайёралар Марказида маълум қилишларича, астероиднинг диаметри 500 метрдан 1,6 кмгача етган. Унинг сайёрамиз билан масофаси, Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 39 мартага кўпроқдир. Шунга кўра, фазовий жисм сайёрамизга бевосита хавф туғдирмаган. 

Бундан ташқари, яқин орада Ерга 2016 RB1 астероиди анча яқинлашади. Унинг диаметри 4дан 14метргачани ташкил этади. Унинг Ерга 40 минг кмгача яқинлашиши тахмин қилинмоқда.