Филиппин президенти ўзини Гитлерга тенглаштирди

Жаҳон 30 Сентябрь 2016 9627

Филиппин президенти Родриго Дутерте яна бир бор шов-шувли чиқиш қилди. У ўзини Адольф Гитлерга тенглаштирган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

У журналистлар олдида қилган чиқишида баъзи танқидчилари ундан "Гитлернинг эгизагини ясаши"га сабаб бўлган гапларни айтган. 

У мамлакатда 3 миллион гиёҳванд борлигини айтиб, Гитлернинг 3 миллион яҳудийни қатағон қилганига ишора қилган.

"Филиппинда уч миллион гиёҳванд бор. Мен уларни ўлдириб йўқ қилишдан бахтиёр бўламан. Агар Германияда Гитлер бўлган бўлса, Филиппинда ҳам...". Шу вақтда у қўллари билан ўзини кўрсатган.

Қайд этиш керакки, бу филиппинликларнинг илк марта кескин чиқиш қилиши эмас. У Хитойдаги "Катта йигирматалик" саммити арафасида АҚШ раҳбарини Филиппин ички ишларига аралашгани учун "фоҳишанинг боласи" дея ҳақорат қилганди.

Кейин эса Европа Иттифоқига ундан кам бўлмаган ҳақоратли сўзлар йўллади.

Шунингдек, БМТ бош котиби унинг "ширин сўзлари"дан бебаҳра қолмади.

Май ойида президентликка сайланган сиёсатчи илк кунларданоқ наркотиклар савдосига ва наркотикларга қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилишини эълон қилди. Шу вақтгача, Филиппин полицияси гиёҳвандлик савдосига алоқадорликда гумон қилинган 2,4 мингдан ортиқ кишини ўлдирди. Полициячилар гумондорларни кўчаларда сўроқсиз отиб ташлаётгани қайд этилган. Жаҳон ҳамжамияти бу жиноятчиликка қарши курашнинг бу услубига бир неча марта танқидий фикр билдириб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар