27 октябрь туни ва 28 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Politico: Трамп муҳожирлардан қўрққан сайловчилардан фойдаланмоқда


Фото: nbcnews.com

 

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Америка ноқонуний муҳожирларга қарши курашиш лозимлигини уқдирмоқда.

>>> Батафсил.

Испания парламенти яна бош вазирни тасдиқлай олмади


Фото: EFE

Испания парламенти депутатлар конгресси мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи Мариано Рахойни овоз беришнинг 1-босқичида Испания бош вазири этиб тасдиқлай олмади.

>>> Батафсил.

Путин Россиянинг кейинги президенти ҳақидаги саволга жавоб берди


Фото: news.rambler.ru

Россия президенти Владимир Путин россияликлар мамлакатнинг кейинги етакчисини танлаб, Россия тарихи дарслигидаги кейинги боби қандай бўлишини ўзлари белгилайдилар, деб айтди.

>>> Батафсил.

Фотогалерея: Италиянинг марказий қисмидаги зилзила


Фото: AP

26 октябрь куни Италияда 6,2 балли яна бир кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази ўн километр чуқурликда жойлашди.

>>> Батафсил.

Порошенко ўз орзусини маълум қилди

Название

Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг президентлик ваколатлари тугагач, Европарламентда Украинадан депутат бўлишни исташини айтди.

>>> Батафсил.

Қозоғистон Қирғизистонга ўқ-дори ва қурол-аслаҳа тақдим қилди


Фото: inform.kz

26 октябрда ҳарбий-техник ёрдам бериш доирасида Қозоғистондан армия карвони Қирғизистон қуролли кучлари учун ўқ-дори ва қурол-аслаҳа етказди.

>>> Батафсил.

"Ўзбекистон темир йўллари" мева-сабзавот экспортчиларига чегирма жорий қилди

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси сифати тез бузиладиган маҳсулотларни рефрижератор секцияларида экспорт учун ташиганда олинадиган 3700 доллар миқдоридаги қўшимча йиғимни йил охирига қадар тўхтатиб турадиган бўлди.

>>> Батафсил.

Исо Масиҳ қабрини очиш видеоси намойиш қилинди

Қуддусда Исо Масиҳ дафн этилгани тахмин қилинадиган қабр очилди. YouTube сайтида эълон қилинган видеолавҳада археологлар Қуддусдаги Исо пайғамбар дафн этилгани тахмин қилинувчи жойга ўрнатилган мармар плитани олаётганлари акс этган.

>>>   Батафсил.

Касаллик туфайли патларини йўқотган пингвинга гидролибос тайёрланди


Фото The Sun

Орландодаги (АҚШ) SeaWorld океанариуми ходимлари касаллик туфайли деярли барча патларини йўқотган пингвинга гидролибос тикиб беришди.

>>>  Батафсил.

Apple компанияси сенсор панелли MacBook Pro’ни тақдим қилди


Фото: Marcio Jose Sanchez/AP

Apple компанияси тақдимоти доирасида сенсор панелли ўзининг янги MacBook Pro ноутбукини тақдим қилди.

>>> Батафсил.

Twitter Vine видеосервиси ёпилишини эълон қилди


Фото: thenextweb.com

Twitter ижтимоий тармоғи Vinе видеосервиси тез орада ёпилишини эълон қилди.

>>>  Батафсил.

23 карра Олимпия чемпиони Фелпс уйлангани маълум бўлди.

23 карра Олимпия чемпиони, АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс ўзининг севгилиси Николь Жонсон билан оммага ошкор қилмаган ҳолда тўй ўтказгани маълум бўлди.

>>> Батафсил.

17 ёшли футболчининг битта ўйинини томоша қилиш учун жаҳоннинг турли клубларидан 90 нафар скаут келди


Фото: ВВС

 

Швеция чемпионатининг 27-турида  «Гётеборг» АИК жамоасини қабул қилди ва бу ўйинга 90 нафар скаут ташриф буюрди.

>>> Батафсил.

«Ливерпуль» 196 см бўйга эга 15 ёшли футболчини сотиб олди


Фото: ВВС

 

«Бери»нинг 15 ёшли футболчиси Эмека Оби фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.

>>> Батафсил.