Якунланиб бораётган 16 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида. 

Ўзбекистон ҳукумати Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хуб шаҳрида (Белужистон провинцияси) содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга самимий таъзия бидирилган мактуб йўллади.

>>> Батафсил.

Тошкент шаҳар паспорт бўлимлари биометрик паспорт бўйича қабулларни тўхтатди

Тошкент шаҳри туманларининг паспорт берувчи бўлимлари қабулларни тўхтатган ва биометрик паспортга суратга олиш ишлари амалга оширилмаяпти.

>>> Батафсил.

Путин икки миллион доллар пора олган амалдорни ўз лавозимидан озод этди


Архив сурат / "Новая газета"

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий тараққиёт вазири лавозимидан озод этиш борасидаги қарорга имзо чекди.

>>>  Батафсил.

Клинтон Трампни 1 млн овоз билан ортда қолдирди


Архив сурат / journalby.com

АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ўзининг асосий сиёсий рақиби, эндиликда мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни 1 млн овоз билан ортда қолдирмоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон Қрим масаласи бўйича БМТ резолюциясини қабул қилишга қарши овоз берди


© Валерий Шарифулин/ТАСС

Украина БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни яриморолга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюция қабул қилинишига эришди.

>>> Батафсил.

Трамп иккинчи марта Янги Зеландия бош вазирига қўнғироқ қилди


Архив сурат / Daily Mail

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Янги Зеландия бош вазири Жон Кига иккинчи бор қўнғироқ қилиб, у билан боғланишга уринди.

>>>  Батафсил.

Эрдўған Мурсийни зудлик билан озод этишга чақирди


© AP Photo

Ўлим жазосидан қутилиб қолган Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий озод этилиши ҳам керак.

>>> Батафсил.

Хитойда Ким Чен Инга нисбатан "семиз" сўзини қўллаш тақиқланди


Фото: © AP

Хитой интернетида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга нисбатан "семиз" сўзини қўллаш тақиқланди.

>>>  Батафсил.

Тожикистон уч йилда 916 миллион долларлик қарз олмоқчи


Фото: © Fotolia

Тожикистон парламенти 2017-2019 йиллар учун ташқи қарзлар дастурини қабул қилди. Мамлакат 916 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.

>>> Батафсил.

Болливуд  қироли Шоҳруҳхон «Вий 3» фильмида суратга тушади

Болливуд қироли ҳисобланмиш Шоҳруҳхон «Вий 3» картинаси устида олиб борилаётган суратга олиш ишларида иштирок этади.

>>>  Батафсил.

АҚШда ўтган “Йил автомобили” танлови финалчилари номи маълум қилинди

“Шимолий Американинг энг яхши енгил автомобили, йўлтанламаси ва оғир машинаси” танлови ташкилотчилари биринчи ўрин учун интилаётган номзодлар номини маълум қилди.

>>> Батафсил.

«Барселона» янги титул ҳомийси билан 240 млн долларлик шартнома имзолади

Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг расмий сайтида Япониянинг Rakuten компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Бразилия Жанубий Америка миқёсида янги рекорд ўрнатди


Фото: AFP

ЖЧ-2018 саралашининг КОНМЕБОЛ минтақаси 12-туридан учрашувда Бразилия терма жамоаси меҳмонда Перуни мағлубиятга (2:0) учратиб қайтди.

>>> Батафсил.