Якунланиб бораётган 17 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида. 

Fitch Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдорини келтирди


Фото: financeandcareer.com

 

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги 4та банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B» даражадан «B+» даражагача кўтарди.  

>>> Батафсил.

Таниқли сайёҳ ва журналист, Пулитцер мукофоти лауреати Пол Салопек Андижонда бўлди


Суратлар : Элмурод Эрматов

Африкадан Жанубий Америка томон яёв саёҳатини давом эттираётган америкалик таниқли журналист ва ёзувчи National Geographic журнали мухбири, икки бора Пулитцер мукофоти соҳиби -  Пол Салопек Андижонга етиб келди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон терроризм хавфи пастлиги бўйича МДҲда учинчи ўринда


Фото: Guardian

Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти 16 ноябрь куни Global Terrorism Index (GTI) номи билан терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Ҳиллари Клинтон мағлубиятдан кейин нималарни ҳис қилгани ҳақида гапириб берди


Фото: Reuters

АҚШ президентлиги сайловида Демократлар партияси номзоди сифатида иштирок этиб, республикачилар номзоди Дональд Трампга ютқазган Ҳиллари Клинтон журналистлар қаршисида чиқиш қилди.

>>>  Батафсил.

Эрон президенти Қирғизистонга ташриф буюради


Фото: Reuters

Эрон президенти Хасан Руҳоний келаётган ҳафтада расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.  

>>> Батафсил.

Видео: Худкуш террорчи миниб келаётган автомобил масофадан туриб йўқ қилинди

Француз махсус топшириқли ҳарбийлари ўзлари томон юриб келаётган, ичига портловчи моддалар ўрнатилган автомобилни масофадан туриб портлатишди.

>>> Батафсил.

Саргсян Россия «Искандер»ларининг Арманистонда жойлаштирилишига изоҳ берди

Арманистон президенти Серж Саргсяннинг изоҳ беришича, Россиянинг «Искандер» ракета мажмуаларини республика ҳудудида жойлаштириш мажбурий чорадир.

>>> Батафсил.

АҚШ ҳарбийлари ИШИДга қарши курашда Туркияга ёрдам беришни тўхтатди


Фото: Reuters

Америкалик ҳарбийлар ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган Туркияни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Defense News нашри хабар тарқатишича, америкаликлар НАТОда экстремистик гуруҳга қарши кураш бўйича якдил фикр мавжуд эмас деб ҳисобламоқда.

>>> Батафсил.

Ҳиндистонда валюта айирбошлаш 30 доллар билан чеклаб қўйилди


Фото: © EPA

Ҳиндистон ҳукумати йирик банкноталарни муомаладан чиқариб ташлаш ҳақидаги қароридан кейин валюта айирбошлаш қоидаларини кучайтирди.

>>>  Батафсил.

Дубайда фарзандларидан ажратилиб, бошпанасиз қолган аёл қиссаси


Фото: XPRESS

Тақдир Зайнаб Фавадни шафқатсиз синовларга дучор қилди. Камситилган, 4 ёшли эгизак фарзандларидан ажратилган, панжара ортида ўтириб чиққан, бошпанасиз қолган 44 ёшли ҳинд аёли ҳозир жуда қийин аҳволда қолган.

>>> Батафсил.

«Кинг Конг» ҳақидаги янги фильмнинг илк трейлери чиқди

Интернетда «Конг: бош чаноқлар ороли» блокбастерининг тўлиқ расмий трейлери пайдо бўлди. Картинада Кинг-Конг афсонасига яна бир бор мурожаат қилинган бўлиб, «Годзилла» фильми продюсерлари иштирокида суратга олинган.

>>> Батафсил.

Лос Анжелос салони: Бу автомобиллар биринчи марта намойиш қилинмоқда

 

АҚШнинг  Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтаётган автошоуда йилнинг энг замонавий, сўнгги технологиялар билан хиҳозланган автомобилларини учратиш мумкин.

>>> Батафсил.

«Локомотив» Олий Лигада муддатидан олдин чемпион бўлди


Фото: ЎзПФЛ

Тошкент шаҳрининг «Локомотив» жамоаси Олий Лиганинг 29-туридаги учрашувини ўтказишидан олдиноқ мавсум чемпиони бўлиши ойдинлашди.

>>> Батафсил.