23 ноябрь туни ва 24 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи холдинг компанияга асос солинди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкил этилади.

>>>  Батафсил.

Токиода 54 йил ичида биринчи марта ноябрда қор ёғди

Фото: AP

Япония пойтахти Токиода 54 йил ичида биринчи марта ноябрда қор ёғди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.  

>>> Батафсил.

Хитойда автомобиль рақами деярли 500 минг долларга сотилди

Фото: Синьхуа

Хитойдаги аукционда антиқа комбинациядаги автомобиль рақами 3,2 млн юанга (464 минг доллар) сотилди.

>>> Батафсил.

Япония шарқида 6,1 магнитудали такрорий зилзила юз берди

Фото: © AP

Япония шарқида пайшанба куни тонгда (Тошкент 2:23) 6,1 магнитудали такрорий зилзила содир бўлди.

>>> Батафсил.

Туркияда қироллик оиласига тегишли 2400 йиллик мақбара топилди

Фото: IHA Photo

Турк археологлари Муғла провинциясининг жануби-ғарбида Юнон даврига тегишли қадимий мақбарани топишга муваффақ бўлишди.

>>> Батафсил.

Трамп АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзод номини маълум қилди

Фото: © Mandel Ngan/AFP/Getty Images

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Жанубий Каролина губернатори Никки Хэйлига АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимини таклиф қилмоқчилигини маълум қилган.

>>> Батафсил.

Сингапурлик олимлар тери ҳужайраларидан қон ҳужайраларини яратишди

Фото: hi-news.ru


MedicalXpress нашри маълум қилишича, сингапурлик тадқиқотчилар гуруҳи махсус технология ёрдамида сичқон териси ҳужайраларини шундай "трансформация" қилишганки, у қон ҳужайраларига айланган.

>>> Батафсил.

Forbes йилнинг энг омадсиз фильмларини маълум қилди

Фото: фильм «Макс Стил»

АҚШнинг Forbes журнали "Голливуднинг энг омадсиз фильмлари" – 2016 йилнинг омадсиз фильмлари рўйхатини чоп этди.

>>> Батафсил.

Қуламайдиган мотоцикл прототипи намойиш қилинди (видео)

Фото:24gadget.ru

Thrustcycle компанияси ўз мувозанатини ўзи сақловчи, ички воланлари туфайли вертикал ҳолатни сақлаб қолишга қодир GyroCycle электр мотоцикл прототипини намойиш қилди.

>>> Батафсил.

WhatsApp иловасида яна бир янги имконият пайдо бўлди

Фото: mashable

WhatsApp иловасининг сўнгги янгиланишида, видеолавҳаларни кўриш борасида янги  функция пайдо бўлди.

>>> Батафсил.

ЕЧЛ. А гуруҳи. «ПСЖ» фойдасига ишлаган дуранг

Фото: Daily Mail

Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири А гуруҳида бўлиб ўтиши лозим эди. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган учрашувда «Арсенал» «ПСЖ»ни қабул қилди.

>>> Батафсил.

ЕЧЛ. В гуруҳи. Кураш сўнгги тургача давом этади

Фото: UEFA.com

В гуруҳда вазият чигаллигича қолди. Иккала учрашувда қайд этилган дуранг фақат «Динамо Киев» зарарига ишлади.

>>> Батафсил.

ЕЧЛ. С гуруҳи. Барча масалага ойдинлик киритган тур

Фото: UEFA.com

 

Қуръа ташлаш маросимидан кейин нисбатан кучли жамоалар йиғилган гуруҳ дея таъриф берилган С гуруҳида 5-турга келиб барча саволларга жавоб топилди. Ким биринчи, иккинчи. Ким Европа лигасига йўл олади, ким еврокубоклар билан хайрлашади. Бу саволларнинг барчаси сўнгги тур олдидан ўз жавобига эга бўлди.

>>> Батафсил.

ЕЧЛ. D гуруҳи. «Атлетико» гуруҳ ғолиблигини нақд қилди

Фото: UEFA.com

«Бавария»нинг Россиядаги мағлубиятидан кейин Диего Симеоне шогирдлари муддатидан олдин гуруҳда ғолиб чиқиш имкониятига эга бўлишганди. «Атлетико» бундан унумли фойдаланди.

>>> Батафсил.