Кореянинг автомобиль бренди ёз фаслида янги, ихчам Kona кроссоверини тақдим этиши маълум бўлди. 

Hyundai компанияси ўзи ишлаб чиқарган янги кроссовер суратга туширилган роликни ҳам намойиш этди. Автомобилга бундай ном АҚШнинг Ҳаваи ороллариларидан тўрт бўлгадан бирининг шарафига қўйилган, деб хабар беради Корея брендининг матбуот хизмати. Янги машинанинг премьераси яқин ойлар ичида бўлиб ўтади.

Hyundai Kona’нинг асосий рақобатчилари Mazda CX-3 ва Nissan Juke бўлади. Бренднинг моделлар қаторида янги автомобиль Tucson’дан бир поғона пастга жойлашади. Жанубий Корея компанияси вакилларининг қайд этишларича, Kona глобал модель бўлиб, бренд тавсия этилган кўплаб бозорларда сотила бошлайди.

Янги автомобиль ёруғлик диодли оптика ва радиаторнинг кенг панжарасига эга бўлади. Шунингдек, машина кузовнинг қўшимча ҳимояси ва кенг ғилдирак аркалари билан таъминланади. 

Норасмий маълумотларга кўра, кореяликлар i20 ҳэтчбэки базасида SUV ишлаб чиқмоқда, фақат у i30 моторлари билан жиҳозланади. Моторлар силсиласига бензинли турболаштирилган 1,0 литр ҳажмга эга бўлган двигателлар ҳам киради. Шунингдек, 1,4 литрли атмосферали агрегатлар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Hyundai’нинг SUV қаторида 1,6 литрли турбодизель ҳам бўлиши хабар қилинмоқда.