11:52 / 20.12.2018
46128
Усмонов Москвадаги ўзбекистонлик талабаларга қандай ёрдам бермоқчи эканини айтди
Фото: Getty Images

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Ўзбекистондаги роли, Шавкат Мирзиёевга бўлган муносабати ва келажакка оид режалари ҳақида гапирди. 

«Бугунги кунда «Металлоинвест» ўзбек металлургия комбинати билан янги бозор сифатида боғланган. Мендан Ўзбекистонда МИСиС (Россия техник университети, Россиядаги энг етакчи технологик ОТМдан бири) филиалини ташкил этиш сўралганида, мен ўзимизда бўлган тажрибадан фойдаланишни таклиф қилдим. Шу сабабли ушбу лойиҳа билан «Металлоинвест» ҳам шуғулланди. Бу бошқаларга нисбатан жуда кичик лойиҳа. Биз МИСиС’га ҳар доим ёрдам берганмиз ва шахсан ўзим ҳам кўмак кўрсатганман. 

Ўзбекистонга янги хомашё - иссиқ брикетлар етказиб беряпмиз. У ерда яхши кадрлар бўлишидан манфаатдормиз. Шунда ишлаб чиқариш ўсади, бизнинг етказиб бериш ҳажмлар ҳам ортади. Тошкентда янги металлургия заводи қурилмоқда. Олмалиқда рангли металлургия ҳам мавжуд. Уларга мутахассислар керак - металлурглар, кончилар. Биз бу ишда иштирок этишдан мамнунмиз. Биринчидан, мен она ватанимга ёрдам беряпман. Иккинчидан, МИСиС кадрлар тайёрлаш географиясини кенгайтирмоқда. Бу ўзаро манфаатли.

Ўзбекистонлик йигитларнинг Москвада ўқиши учун, биз эндаументга маълум бир суммани қўйдик. У ерда гап кичик маблағлар ҳақида кетмоқда, бу фақат бошланиши - 100-200 миллион рубль. Мен бу пуллар Ўзбекистондан бўлган талабалар учун ишлатилиши учун у ерга анча жиддий маблағларни ажратмоқчиман», - деди А. Усмонов.

Top