8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

08:54 / 10.05.2018 20728

Эрон кучлари Исроил позицияларига ракета зарбаси берди – ОАВ

Фото: REUTERS/Omar Sanadiki

Эроннинг Суриядаги кучлари Исроилнинг Голан тепаликларидаги позицияларига 20 та ракета билан зарба беришди. Бу ҳақда твиттерда “Галей ЦАХАЛ” радиостанциясининг мухбири маълум қилди. 

Унинг айтишича, зарба оқибатида қурбонлар бўлмаган. Талофатлар ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Мухбирнинг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар ҳужумга жавобан ракеталарга қарши мудофаа тизимини қўллаб, бир нечта ракеталарни уриб туширишган. Унинг айтишича, Исроил ҳукумати ҳужумни Эрон томонидан содир этилган, деб ҳисобламоқда. Маҳаллий аҳолига миллий хавфсизлик кучлари кўрсатмаларига амал қилиш айтилган.

Шу билан бирга Яқин Шарқдаги вазиятни мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Directorate 4’нинг маълум қилишича, ҳужум Сурия қўшинлари томонидан амалга оширилган.

Теглар

Top