1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади
1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади. Шунингдек, энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 440 минг сўмдан 500 минг сўмга ёки 14 фоизга оширилади.
Ўзбекистон президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармонга кўра:
2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 633 000 сўм;
- ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;
- меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 698 000 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 500 000 сўм;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача, пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 698 000 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм этиб белгиланди.
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.
Бундан ташқари, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 500 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 185 000 сўмдан қўшилиши белгиланади.
Мавзуга оид
14:52 / 21.04.2022
Пенсия тизимида янги нафақа тури ташкил этилди
15:19 / 18.04.2022
1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкинми?
07:43 / 08.04.2022
Пенсияни пластик карта орқали олувчиларга қўшимча 1 фоиз ҳақ тўланади
14:07 / 25.03.2022