Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қонунлар билан адолатли иш юритилса, ҳар томонлама яхши бўларди” – Апелляция суди қандай ўтди?
“Заправка”даги мурожаати ортидан майда безориликда айбланиб қамалган Ғайрат Дўстов устидан 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтди. Апелляция инстанцияси Дўстовга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Ушбу жазо у қамоқда ўтирган кунлари ҳисобига ўтилган деб ҳисобланиб, Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди.
Майда безориликда айбланиб 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов устидан 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтди. Kun.uz унда тўлиқ иштирок этиб, жараённи кузатди.
Дастлаб бир қанча вақт давомида судланувчининг қонуний вакиллари, журналистлар ва жамоатчилик фаоллари турли баҳоналар билан суд биносига киритилмади. Кейинроқ, Дўстовнинг иштирокисиз суд бошлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов интервюда айтиб ўтди.
Дўстовнинг судда иштирокини таъминлаш бўйича адвокатларнинг талаби қондирилгач, очиқ суд мажлисига келган ОАВ вакилларидан 4 нафари бинога киритилди, қолганлар мажлисда қатнаша олмади. Тушдан кейин 15:00га белгиланган суд жавобгарнинг иштирокида салкам 2 соат ўтгач 17:00 атрофида бошланди.
Процесс бошида судя Фарруҳ Эргашев томонидан Дўстовнинг шахсига аниқлик киритилиб, у шу вақтача қаерда сақлангани юзасидан саволлар берилди. Жавобгарнинг айтишича, у дастлабки суд қароридан кейин “Панелний”да фақат 1 кеча сақланган, кейин пойтахт ИИББга олиб борилган. ИИВ ва ИИББ у нега қамоқдан идорага олиб борилгани ҳақида изоҳ бермаган.
Процесс давомида ҳуқуқбузарнинг тоби қочгани сабаб, судя ишни кўришда танаффус эълон қилди. 17:00 да бошланган маъмурий иш кўриш, танаффуслар билан 3 соат давом этиб 20:10 ларда, Дўстов суд залидан озод қилиниши билан якунланди.
Унга МЖтКнинг 183-моддасига биноан 8 (саккиз) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Тайинланган жазо у қамоқда ўтирган кунлари ҳисобига ўтилган деб ҳисобланиб, Дўстов суд мажлисида маъмурий қамоқдан озод қилинди. Қарордан норози тарафлар 6 ой муддат ичида Олий судга шикоят бериш ҳуқуқига эга экани маълум қилинди.
Суд жараёнининг муҳим қисмларини тўлиқ шаклда юқоридаги видеода томоша қилишингиз мумкин.
Дилшода Шомирзаева,
Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
19:35 / 25.12.2025
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
18:28 / 25.12.2025