Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
2025 йилнинг энг йирик фирибгарлик иши – “Credit House” ва “In Fin Stroy” мансабдорларига нисбатан суд давом этяпти. Прокурор судланувчиларга айбловни эълон қилди. Жабрланувчиларнинг бир қисми сўроқ қилинди. Журналистларнинг суд мажлисларини видео ҳамда аудиога ёзиб олиши чеклаб қўйилди. Прокурор Севара Саиджонованинг Kun.uz'га маълум қилишича, жиноят иши бўйича умумий зарар суммаси ҳамон аниқ эмас.
6 январ куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида одамларга “осон шартларда” қурувчи фирмалар орқали уй олиб беришни ваъда қилган “Credit House” ва “In Fin Stroy” МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судланувчилардан бирининг адвокати берган илтимосномаси ва уни қувватлаган прокурорнинг талаби билан суд мажлислари ОАВ вакиллари томонидан аудио ҳамда видеога ёзиб олиниши чекланди.
Суд мажлисида прокурор Севара Саиджонова 9 нафар судланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди.
Суд ишига раислик қилувчи Баҳодир Қаюмов судланувчиларга юзланиб, қўйилган айбловларни тан олиши ёки олмаслиги юзасидан саволлар берди. “Credit House” раҳбари ва жиноят ишининг бошида тургани айтилаётган Дмитрий Баженов ҳамда шу фирма вакили Робия Галямова айбловларни тўлиқ рад этди. Клара Толипова ҳамда Шоира Раҳимова эса қисман, қолган судланувчилар эса тўлиқ айбига иқрор эканини билдирди.
Шундан сўнг жабрланувчилар бирма-бир сўроқ қилинди. Суд мажлиси эълон қилган оралиқ танаффусдан фойдаланиб Kun.uz мухбири айрим жабрланувчилар билан суҳбатлашиб, суд ҳақидаги фикрларини олди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида 1766 нафар шахс жабрланувчи сифатида эътироф этилган. Ҳозирча уларга етказилган жами зарар миқдори маълум эмас. Прокурор Севара Саиджонова Kun.uz мухбирининг бу ҳақдаги сўровига “жами зарар суммаси аниқ эмас”лигини, барча маълумотлар суддан кейин ошкор қилинишини айтди.
Дилшода Шомирзаева тайёрлади.
Мавзуга оид
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
12:50 / 29.12.2025
Bild: Германияда виза фирибгарлиги ҳолатлари икки бараварга ошди
11:30 / 29.12.2025