«Нурмуродовнинг ўзига ишонаман, тизимига ишонмайман» – Президент банк тизимидаги коррупция ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида коррупция ҳолатлари бартараф қилинмаётганига алоҳида тўхталди.
«Жуда катта қарорлар қабул қиляпмиз, мақсадимиз одамларни иш билан таъминлаш, турмушини яхшилаш. Барчасини мутасаддиларга батафсил тушунтиряпмиз. Тушунтиришларга қарамай коррупция ҳолатлари кўп учраяпти.
Шуни билингларки, барибир тагига етиб борамиз. Коррупцияни илдизи билан йўқ қилмасак, барибир мақсадга эришмаймиз.
Чунки тарихимизда бунча кўп маблағ ажратилмаган. Оғир шароитга қарамай, буни бажаряпмиз. Раҳбарларга ҳамма шароит яратилган, тизимлар бўйича фармон-қарор ва ҳатто қонунлар қабул қилдик. Энди улар натижа кўрсатмаса, хиёнат ҳисобланади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, «Саноатқурилишбанк» тизимидаги коррупция ҳолати туфайли бир неча миллион евро талон-торож қилингани аниқланган.
«Бизнинг банкларимизни ҳам чет элдан келиб сотиб олиш истагида бўлганлар жуда кўп, лекин мен бунга йўл қўймай турибман. Солиқлар, иш ўринлари ўзимизда қолсин, ўзимиз ишлашни ўрганайлик деяпман.
Лекин банклар тизимида коррупция йўқолмаяпти. Мен [Марказий банк раиси] Мамаризо Нурмуродовнинг ўзига ишонаман, лекин тизимига ишонмайман. Ҳалигача қинғирликлар бор. Биргина «Саноатқурилишбанк» тизимида бўлган коррупция ҳолати бўйича ҳозир кетаётган суд иши бир неча миллион евро маблағ талон-торож қилинганини кўрсатяпти.
Банк ходимларининг маошини неча баробар оширдик, лекин кутилган натижа бўлмаяпти», деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
07:35
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
12:39 / 01.11.2024
Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади
12:38 / 01.11.2024